Мадриднинг «Атлетико» клуби Лондондаги «Эмирейтс» стадионида машғулотлардан сўнг иссиқ сув йўқлиги сабабли душ қабул қила олмагани юзасидан УЕФАга расман шикоят йўллади.
Чемпионлар Лигасининг 2-турида «Атлетико» ва «Арсенал» жамоалари 21 октябр куни тўқнашади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.
Marca нашрининг хабар беришича, мадридликлар стадиондаги замонавий шарт-шароитларга қарамай, муҳим машғулотдан сўнг асосий қулайликлардан маҳрум бўлган. Клуб расман бу ҳолатдан норозилик билдирган ва УЕФАдан вазиятни текширишни сўради.
«Атлетико» раҳбарияти бу масалада ғазабда ва нима учун халқаро турнир арафасида замонавий стадионда асосий шарт-шароитлар таъминланмаганини тушуниш қийинлигини таъкидлади.