Search

“Барса” ҳимоя чизиғига янги номзодларни қидирмоқда

Испаниялик марказий ҳимоячи Иниго Мартинеснинг «Барселона»дан кетиши  ортидан клуб раҳбарияти унинг ўрнини тўлдириш учун трансфер бозорини ўрганмоқда. Хабарларга кўра, каталонияликлар шортлистидан Нико Шлоттербек («Боруссия» Дортмунд»), Гонсалу Инасиу («Спортинг»), Марк Гехи («Кристал Пэлас»), Тилел Тати («Нант») ва Дайо Упамекано («Бавария») каби футболчилар ўрин эгаллаган. Маълумот учун Шлоттербекнинг бугунги кундаги бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этаётган бўлса, Инасиунинг шартномасидаги товон пули 60 миллион евро этиб белгиланган. Гехи ва Упамеканон эса келаси йил ёзда эркин агентга айланишади.

Related to this topic: