ФИФА раҳбари Жанни Инфантинонингмаълум қилишича, ижтимоий тармоқларда футболчилар ёки мураббийларни ҳақорат қилган шахслар «қора рўйхат»га киритилиб, ФИФА мусобақаларига чипта харид қилишдан маҳрум этилади.
«Футбол ҳамма учун хавфсиз жой бўлиши керак — майдонда ҳам, трибунада ҳам, интернетда ҳам. Онлайн ҳақоратларга қарши қатъий чора кўрамиз. Бундай хатти-ҳаракатга жой йўқ. Қоидабузарлар жавобгарликка тортилади ва ФИФА турнирларига чипта ололмайди», — деди Инфантино.