Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Ювентус" ҳужумчиси Жонатан Девидга қизиқиш билдирмоқда. Хабарларда айтилишича, агар Турин клуби ўз етакчисини қишда қўйиб юборишга рози бўлса, Мюнхен клуби футболчи учун курашга қўшилишга тайёр. Айни дамда унга "Тоттенхем" ва А Сериянинг бошқа гигантлари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Маълумот учун Девиднинг немис гранди билан тузган шартномаси 2030 йил ёзига қадар амал қилади. Тансфермаркт талқинига кўра, унинг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади.
"Бавария" "Ювентус" ҳужумчисини нишонга олди