Трансфермаркт маълумотларига кўра, умумий баҳоси - 345 млн. еврога тенг “ПСЖ”нинг 4 нафар футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди.
Ашраф Ҳакими “Бавария” билан ўйинда Луис Диазнинг фолидан кейин 6-8 ҳафтагача жамоасига ёрдам бера олмаслиги маълум бўлди.
Дуэ “Лорян” билан ўйинда ўнг болдиридан жароҳат олиб камида 4 ҳафтага садан чиқди.
Дембеле ҳам “Бавария”га қарши ўйинда сонида оғриқ ҳис қилганидан кейин заҳирага олинган эди. Тикланиш муддати 6 ҳафта.
Нуну Мендеш Упамекано билан тўқнашиб кетганидан кейин чап тиззаси жароҳатлангани маълум бўлди. Тикланиш муддати номаълум.