Туркиянинг FotoMac нашри хабарига кўра, Истанбул клуби афсонавий ҳужумчи Лионел Мессини тўрт ойлик шартнома асосида ижарага олишни кўриб чиқмоқда. Яхши биласиз, МЛСда жорий мавсум якунига етмоқда ва янги цикл келаси йил март ойида старт олади. Месси эса Жаҳон чемпионатига қадар ўзининг спорт формасини идеал ҳолатда ушлаб туриш учун бу вақт оралиғида вақтинча бирон бир жамоада ўйнаб турмоқчи. Бугунги кунда “Галатасарой” Леонинг АҚШдаги аҳволини диққат билан кузатиб бораётгани хабар қилинмоқда. Агар "Интер Маями" учун плей офф баҳслари эртароқ якунланадиган бўлса, Туркия клуби аргентиналик футболчига имконият тақдим этишга тайёр.
“Галатасарой” трансфер бомбасини тайёрламоқда. Нишондаги футболчи - Месси!