Search

Деку: «Қишки трансфер ойнасида таркибни кучайтириш ниятида эмасмиз»

«Барселона» спорт директори Деку клубнинг қишки трансфер ойнасида таркибни кучайтириш режаси йўқлигини маълум қилди.

«Ҳозирча қишда трансфер бозорига чиқиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Мавсум ҳали давом этмоқда ва воқеалар ривожи вақт ўтган сари аниқ бўлади. Ҳеч бир футболчи жамоани тарк этиш истагини билдиргани йўқ, шу боис бу ҳолат режаларимизга таъсир қилмайди. Агар вазият ўзгарса ёки ҳақиқий эҳтиёж пайдо бўлса, биз мос равишда ҳаракат қилишга тайёрмиз», — деди Деку.

Ҳозирги вақтда «Барселона» Испания чемпионатида 9 турдан кейин 22 очко билан 2-ўринда бормоқда. Турнирда «Реал» 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Аввалроқ Деку Ферминни сотиш режалаштирилмагани ҳақида ҳам маълум қилганди.

 
 
 

Related to this topic: