Search

Элдор Шомуродов “Истанбул Башакшехир”га ўтишга яқин

Инсайдер Салим Манаванинг хабар беришича, “Башакшехир” раҳбарияти ҳамюртимизнинг трансфери бўйича “Рома” билан келишувга эришган. Манбага кўра, Элдорнинг ўзи ҳам Туркия кўчиб ўтишга розилик берган ва трансфер якуний босқичда. Аввалроқ, истанбулликлар Ўзбекистон МТЖ сардорига 8 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, А Серияга чиққан "Кремонезе" клуби ҳам Шомуродов трансфери бўйича музокараларга киришганди. Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ўтган мавсум “бўрилар” сафида 37та учрашувда майдонга тушиб, 7та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширганди. 

Related to this topic: