Ҳамюртларимиз 5 июль куни бўлиб ўтадиган “Палмейрас” ва “Челси” жамоалари ўртасидаги баҳсда захира ҳаками сифатида фаолият юритишади.
Учрашувни австралиялик ҳакам Алиризо Фағони бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Антон Шетинин ҳамда Эшли Бечим ёрдам беришади. Илгиз Танташев ва Андрей Цапенко эса, захира ҳаками сифатида фаолият юритишади.