Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ёзги трансфер ойнасида ўз таркибини тажрибали футболчилар билан кучайтиришда давом этмоқда. Олдинроқ, Жасур Жалолиддинов, Сардор Раҳмонов ҳамда Рубен Хебайни ўз сафига қўшиб олган “бўрилар” энди яна бир тажрибали ҳимоячи Филип Иванович билан бир ярим йиллик меҳнат шартномаси имзолади!
“Сўғдиёна” ПФК номидан Филип Ивановичга клубимизга хуш келибсиз деймиз! Унга омад ва улкан муваффақиятлар тилаймиз” дейилади, “Сўғдиёна” матбуот хизмати хабарида.