Search

Mбаппеда нодир рекорд!

«Реал»нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе АҚШда давом этаётган КЎЖЧнинг чорак финал учрашувида «Боруссия Дортмунд» дарвозасига супер гол урган эди. Мбаппе жамоасининг 3:2 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшиш баробарида ўз номига катта рекордни ҳам ёздириб қўйди. Stats Foot марказий экспертларининг маълум қилишича, Мбаппе «Реал» сафида бир мавсумда 7та турли мусобақаларда гол урди. Илгари бу натижа «Қироллик клуби»нинг бирорта футболчисига насиб қилмаган. Бир йил олдин Мадридга келган Мбаппе «Реал» сафида жами 58та учрашувда ўтказиб, рақиблар дарвозасини 44 маротаба ишғол қилди. Шу голлардан 31тасини Ла Лигада, 7тасини ЕЧЛда, 2тасини Испания кубогида урган бўлса, Испания Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги, Қитъалараро кубок ва КЎЖЧда яна биттадан тўп киритди.

Related to this topic: