Испан нашрлари хабарига кўра, “Реал” ҳужумчиси Гонсало Гарсия жамоани тарк этиши мумкин. Малум бўлишича, футболчининг хизматларига "Сандерленд" (15 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан ижара), "Реал Оведо" (сотиб олишсиз ижара), "Рома" (сотиб олишсиз ижара) ва "Лидс" (тўлиқ трансфер) қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, Мадрид клуби Гарсия билан 30 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.
"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этиши мумкин
