Мюнхеннинг «Бавария» клуби афсонаси Томас Мюллер профессионал футболчи сифатидаги фаолиятини якунлаётганини маълум қилди: «Бу менинг охирги ўйиним бўлди. Яқин кунларда кайфиятим қандай бўлишини кўраман. Мен бу ҳақда аввал ҳам бир неча марта гапирганман. Ҳар бир нарсанинг охири бўлади, ва мен буни қабул қилишим керак. Шу жиҳатдан ҳеч нарса ўзгармади, агар бу дақиқалар мен учун аллақачон етиб келган бўлса ҳам» деди, футболчи. Маълмот учун, Томас Мюллер - «Бавария» тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб сафида 2008 йилдан бери ҳаракат қилиб, 750та ўйинда майдонга тушди. Шу вақт ичида 250та гол ва 276та ассист билан жамоага улкан ҳисса қўшди. У 33та совринга эга чиққан: 13 марта Германия чемпиони, 6 марта мамлакат Кубоги соҳиби, 8 марта Суперкубок ғолиби бўлди. Шунингдек, 2 мартадан ЕЧЛ, Клублар ўртасидаги ЖЧ ва УЕФА Суперкубогини ютди. Германия терма жамоаси билан эса ЖЧ-2014да ғолиб чиққан.
Мюллер фаолиятини якунламоқчи
