Search

Фантастик таклиф рад этилди...

Нигериялик 26 ёшли ҳужумчи Виктор Осимхен кўплаб жамоалардан таклифлар бўлишига қарамай, «Галатасарой»да қолмоқчи. Унга «Ал-Ҳилол» томонидан йилига 40 млн. евро маош таклиф қилинди. Бироқ у Европада қолишни хоҳламоқда ва шу сабаб Саудия клубининг барча таклифларини рад этди. Виктор ўтган мавсум «Галатасарой»да ижара асосида тўп сурди. Туркияликлар футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олиш учун «Наполи»га 75 млн. евро тўлаши керак. Бироқ «Галатасарой» унинг трансферига 50-60 млн. евро тўлашга тайёр. Ҳозирда ҳар иккала жамоа ўртасида музокаралар давом этмоқда. Ўтган мавсум у Туркия клуби сафида барча турнирларда 41 ўйинда майдонга тушиб, 37та гол урди ва 8 ассистни қайд этди.

Related to this topic: