Search

Кайл Уокернинг янги жамоаси маълум

"The Athletic" маълумотига кўра, "Манчестер Сити" ҳимоячиси ўтган мавсум якунларига кўра, АПЛга қайтган “Бернли” билан икки йиллик келишувга имзо чекади. Аслида 35 ёшли футболчининг "шаҳарликлар" билан тузган шартномаси келаси йили якунига етиши керак эди. Аммо қайтадан шакллантирилаётган “Сити”да фахрий ҳимоячига жой топилмади. Уокер ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Милан"да ижара асосида ўтказганди аммо “россонерри”лар ҳам Кайлни таркибда олиб қолишни исташмади.

Related to this topic: