МУРАББИЙЛАР: "Энг умрбоқий" коачлар
Яшин тезлигида ўзгариб турадиган ҳозирги замонда вақтинчаликдан доимийроқ нарса йўқ ибораси актуал бўлиб қолди.
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони душанба кунидан ўз қароргида янги мавсумга тайёргарликни бошлади.
Хабарларга кўра, жамоа билан шартномаси якунланган футболчиларга ҳозиргача келишувни узайтириш бўйича расмий таклиф билдирилмаган. Улар орасида якунига етган мавсум 25та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол ҳамда 4та ассист қайд этган Шерзод Насруллаев ҳам бор. Айтишларича, яқин кунларда клуб қароргоҳидан яхши янгиликлар ҳақида маълумот тарқатиш бошланади. Клуб мутасаддилари январ ойидан бошлаб трансфер бозорида фаол бўлишмоқчи.
ОКМК
«Кончилар» 23 декабрдан клуб қароргоҳида тўпланиб, янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Олмалиқликлар дастлабки ҳориж йиғинини Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказади. Миржалол қосимов бошчилигидаги жамоа 17 январдан 1 февралгача давом этадиган ушбу ўқув-машғулот - йиғини доирасида 4та назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Ҳозирча, ОКМК вакиллари Россиянинг «ЦСКА» ҳамда «Урал» жамоаси билан ўртоқлик учрашуви борасида келишувга эришган.
Йиғин доирасидаги дастлабки ўйин 19 январь куни Москва «армиячилари» билан бўлиб ўтса, иккинчи учрашув 22 январ куни «Урал» жамоасига қарши кечади. Режадан ўрин олган яна икки спарринг рақиб номига кейинроқ ойдинлик киритилади.
«НАВБАҲОР»
Янги мавсумга тайёргарликнинг дастлабки қисмини якунлаган «Навбаҳор» ўз такрибни кучайтириш мақсадида африкалик ярим ҳимоячи Бенжамин Тейди ҳамда Беларус термаси аъзоси Сергей Карповични ўз сафига қўшиб олди.
1994 йил, 5 май куни Нигериянинг Лагос шаҳрида туғилган Бенжамин Тейди фаолияти давомида Грузиянинг «Гагра» (Тбилиси), «Гурия» (Ланчхути), «Алгети» (Тбилиси), «Имерети» (Кутаиси), «Динамо» (Батуми), Латвиянинг «Лиепая» (Лиепая), «Иберия 1999» (Тбилиси) жамоаларида тўп сурган.
Тейди «Динамо» (Батуми) таркибида икки марта Грузия чемпионлиги (2021 ва 2023 йиллар), бир марта Грузия суперкубоги (2022 йил)ни қўлга киритган.
Сергей Карпович эса 1994 йил, 29 март куни Беларуснинг Минск вилояти, Петришки шаҳарчасида туғилган. «Динамо» (Минск) клуби тарбияланувчиси. Фаолияти давомида Беларуснинг «Динамо» (Минск), «Берёза-2010» (Берёза), «Нафтан» (Новополоцк), «Минск» (Минск), «Городея» (Городея), «Торпедо - БелАЗ» (Жодино) ва «Ислоч» (Минск), Россиянинг «Балтика» (Калининград), Қозоғистоннинг «Қайсар»(Қизил-Ўрда) жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 2022 йилдан буён ҳозирга қадар Беларуснинг «Неман» (Гродно) жамоасида ўйнаган. Ўз навбатида Карповичнинг қаторасига икки мавсум давомида Беларусь чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси деб топилганлигини ҳам эътироф этиш жоиз. Тажрибали футболчи Беларусь миллий терма жамоаси аъзоси саналади. Шунингдек «лочинлар», фаолияти давомида «Гремио», «Понте Прета», «Шапекоэнсе», «Жувентуде», «Америка РН» каби машҳур клубларда тўп тепган бразилиялик 25 ёшли чап қанот ҳимоячиси Гильерме Гедешга таклиф юборган. Маҳаллий футболчилардан эса икки йил давомида «Металлург»да тўп сурган Забихулло Ўринбоев ҳамда «Насаф» посбони Умиджон Эргашевлар билан музокара ўтказилмоқда.
«СЎҒДИЁНА»
Ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган ҳимоячи Зоир Жўрабоев «бўрилар» билан 1 йиллик шартнома имзолади. Ортда қолган мавсумда «Нефтчи» шарафини ҳимоя қилган тожикистонлик футболчи Суперлигада 20та баҳсда майдонга тушиб, 1980 дақиқа ҳаракат қилган. Хабарларга кўра, «Навбаҳор»даги фаолияти билан ўзидан яхши тассурот қолдирган Тожикистон термасининг яна бир аъзоси Эҳсони Паншанбе ҳам жиззахликлар сафига ўтишга яқин. Жорий мавсум «Сўғдиёна» сафида 20та ўйинда майдонга тушган Жасур Ёқубов эса «Қўқон -1912» жамоасига ўтиши мумкин.
«ПАХТАКОР»
Хабарларга кўра, «Пахтакор»нинг янги устози Педро Морейра «Риу Аве»нинг 33 ёшли дарвозабони Жонатан Сикейрани пойтахтликлар сафида кўрмоқчи. Жамоа вакиллари трансфер масаласида Португалия клуби билан алоқага чиққан. Маълумот ўрнида, Сикейранинг «Риу Аве» билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ушбу посбонни 500 минг еврога баҳоламоқда. Шунингдек, пойтахтликлар шорт-листида Россиянинг «Рубин» клубига тегишли Умарали Раҳмоналиев ҳам бор. Бироқ, наманганлик футболчига «Бодрумспор» (Туркия) ва «Вестерн Сидней Уондрерс» (Австралия) каби ҳориж клублари ҳам эътибор қаратган. Тажрибали қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов билан эса келишув икки йилга узайтирилди. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, футболчи битимга рози бўлгани учун унга БМW автомобили совға қилинган. Тахминий ҳисоб китоб бўйича, футболчи «шерлар» сафида 200-250 миллион сўм атрофида ишлаб топади. «Пахтакор» шунингдек, ҳимоячи Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан келишув икки йилга узайтирилганини эълон қилди.
«СУРХОН»
Трансфер ҳуқуқи «Пахтакор»га тегишли, бироқ ўтган мавсумни иккинчи қисмини «Қўқон-1912» жамоасида ижарада ўтказган Суннатилла Поёнов келгуси фаолиятини «Сурхон»да давом эттиришга яқин. 20 ёшли ҳимоячи якунланган мавсумда Про лигада 13та учрашувда майдонга тушди ва 1та гол муаллифига айланди. Термизликлар Жаҳонгир Абдусаломов, Суннаттуллоҳ Ҳамиджонов, Дилшод Йўлдошев, Жавоҳир Жўраев, Достонбек Турсунов билан келишувни икки йилга узайтиришди. Абдураим Абдурашидов, Камронбек Эргашев, Суҳроб Эргашев, Жўрабек Маматқуловлар эса келаси йил сўнггигача «учар тулпорлар» шарафини ҳимоя қилишади.
«ДИНАМО»
Вадим Абрамов бошқарувида январ ойининг дастлабки кунларидан кишки ўқув-йиғин машғулотларига киришишни мақсад қилган «Динамо» ўтган мавсум «Олимпик»да тўп сурган Акбар Ўктамовга қизиқиш билдирмоқда. Жорий йил Суперлигада 12та учрашувда майдонга тушган «Пахтакор» тарбияланувчиси учун курашда самарқандликлар келаси йил Суперлигада иштирок этиши маълум бўлган «Қўқон-1912» билан рақобатга киришишига тўғри келади.
«ҚИЗИЛҚУМ»
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтган мавсум «Қизилқум» либосида ҳаракат қилган ярим ҳимоячилар - Акаки Шулая, Гиорги Кухианидзе, Бахтиёр Қосимов ҳамда ҳужумчи Элгужа Лобжанидзе клуб билан расман хайрлашди. Аввалроқ, Акаки Шулаянинг кейинги манзили «Локомотив» бўлганлиги ҳақида маълумот берган эдик.
«ҚЎҚОН - 1912»
Келаси мавсумдан Элитада иштирок этадиган «Қўқон-1912» жамоаси «Олимпик» футболчиси Акбар Ўктамов ҳамда «Сўғдиёна билан хайрлашган ҳимоячи Жасур Ёқубов, «Локомотив» билан шартномасини икки томонлама розилик асосида бекор қилган Тимур Мамасидиқовга қизиқиш билдирмоқда. Трансфер ҳуқуқи «Пахтакор»га тегишли бўлган, бироқ ўтган мавсумни иккинчи қисмини қўқонликлар сафида ўтказган Суннатилла Поёнов эса фаолиятини «Сурхон»да давом эттиришга яқин. 20 ёшли ҳимоячи якунланган мавсумда Про лигада 13 та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришганди.
«ЛОКОМОТИВ»
Сўнгги йиллар «Металлург» таркибида ҳаракат қилган Шаҳзодбек ғофурбеков эндиликда «Локомотив» шарафини ҳимоя қилади. 26 ёшли ўнг қанот вингери якунланган мавсумда 28та ўйинда майдонга тушди. Абдуллоҳ Йўлдошев, Абубакрризо Турдиалиев ва Жавоҳир Мубораковлар билан эса келишув узайтирилди. Янги шартномага кўра, Турдиалиев ва Мубораков яна 1 йил, Йўлдошев 2 йил тошкентликлар шарафини ҳимоя қилиши кўзда тутилган. Ярим ҳимоячи Турдиалиев ўтган мавсум Суперлигада 20та ўйинда қатнашган бўлса, марказий ҳужумчи Мубораков 2та учрашувда қатнашди. Ҳимоячи Йўлдошев эса Ўзбекистон чемпионатида 25та ўйинда майдонга тушди. Айтишларича, 22 ёшли вингер Тимур Мамасидиқов «Локомотив» билан шартномасини икки томонлама розилик асосида бекор қилди. Тез орада унинг янги жамоаси маълум бўлади. Шунингдек, Дилшод Жўраев ҳам «темирйўлчилар» лагерини тарк этган. Футболчи Про лига вакили «Хоразм билан келишувга эришгани ҳақида маълумотлар бор.
«ХОРАЗМ»
«Хоразм» янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини олиб бормоқда. Жамоа ўтган мавсумни «Локомотив» сафида ўтказган Дилшод Жўраев билан деярли келишувга эришиб бўлган. Маълумот учун, 32 ёшли футболчи фаолияти давомида «Бунёдкор», «Динамо», ОКМК «Қизилқум», «Бухоро» каби жамоаларда ҳам ҳаракат қилган. Қўшимча қилиш жоизки, ярим ҳимоячи икки марта Ўзбекистон МТЖ сафида қам майдонга тушган. Шунингдек, «Хоразм» «Металлург» ва «Олимпик» жамоалари Суперлига йўлланмасидан воз кечган тақдирда элитада қатнашиш имконияти борлигини маълум қилган.
Яшин тезлигида ўзгариб турадиган ҳозирги замонда вақтинчаликдан доимийроқ нарса йўқ ибораси актуал бўлиб қолди.
Боливия футболида навбатдаги ғаройибот.
Машҳур «сўйлоқ» - Роналдо Бразилия футбол конфедерацияси президенти лавозимига қўл чўзмоқчи
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789