Search

"Наполи" Майнунинг маошини тўлиқ қоплашга тайёр

Италиянинг амалдаги чемпиони “Наполи” қишда юқори даражадаги трансферни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Mirror Football нашрининг хабар беришича, неаполликлар "МЮ" ярим ҳимоячиси Кобби Майнуни ижарага олишга астойдил ҳаракат қилмоқда ва унинг маошини тўлиқ қоплашга тайёр. Италия гиганти президенти Аурелио Де Лаурентис ярим ҳимоячининг потенциал трансфери ҳақида Кевин Де Брюйне ва Скотт МакТоминай билан ҳам гаплашган.

Related to this topic: