Нуфуздан мосуво номдорлар

Нуфуздан мосуво номдорлар

90-чи ва асримизнинг дастлабки йилларидаги болалар учун футбол олами тамоман ўзгача кўринишда намоён бўлди.

Гарчи айрим номдор клублар ўз нуфузларини мустаҳкамлаб олган бўлсаларда, улар орасида ёрқин даврлари ўтмишга айланган, лекин ҳозир аянчли ҳолга тушиб қолган жамоалар ҳам йўқ эмас. Айниқса, сўнгги ўн йилликлардаги ЕЧЛ финалчиларининг ночор ҳолатга тушиб қолишгани кучли таассурот қолдиради.

«ВАЛЕНСИЯ»

Мазкур жамоа яқинда Сурия терма жамоасини бошқарган Эктор Купер раҳбарлигида 2 марта Испания чемпиони мақомида ЕЧЛ финалларида майдонга тушганди. Ҳозир Валенсияни у ердаги кучли тошқин туфайли бутун дунё эсга олди. Футболда ҳам хурсандчиликка сабаб бўладиган воқеалар йўқ. «Валенсия» сингапурлик Лим оиласи тасарруфида. Миллиардерда клубни сотиш нияти йўқ, лекин бирон-бир фойдали ишни амалга оширган эмас. Жамоа эса ўта ачинарли ҳолатда. «Валенсия»нинг афсонавий хавбеки Бараха жамоа турнир жадвалининг ўртасида бораётган пайтда қайтмоқчи бўлганди. Бироқ жамоа ҳозир аутсайдерлар гуруҳида бормоқда. Ваҳоланки, асрнинг дастлабки йилларида дарвозабон Каньисарес, ҳимоячилар Жукич ва Англома, хавбеклар Мендьета ва Бараха, шунингдек, аргентиналик ҳужумчилар Кили Гонсалес ва Клаудио Лопеслар сермазмун ва сермаҳсул ўйинлари билан донг таратишганди. Ҳа, «Валенсия» ЕЧЛнинг ҳал қилувчи баҳсларида «Реал» ва «Бавария»дан енгилган бўлсада, жуда кўп жамоаларга нисбатан мафтункор ўйин кўрсатарди.

«АЯКС»

«Валенсия» билан таққослайдиган бўлсак, нидерландия клубининг ишлари бирмунча яхши кетмоқда. Испанияликлар УЕФА Кубоги ва ички чемпионатда навқирон мураббий Бенитес билан муваффақиятга эришгандилар. Нидерландияда эса чемпион бўлиш унчалик қийин эмас, буюк жамоадаги ҳар қандай пасайиш «Валенсия»нинг омадсизлигига нисбатан ўзгача қабул қилинади. «Аякс» совринсиз, муваффақиятли «ПСВ»дан ортда қолмоқда. Бироқ бош мураббий Фариолининг малакаси ва хизматларига муносиб баҳо бериш лозим. У барбод бўлган жамоани тиклаб, Амстердамда тартиб ўрнатишга интилмоқда. Директорлар ван дер Сар ва Овермарс клубни тарк этишди, сўнгги авлод иқтидорлари сотиб юборилди. Агар ҳозирги жамоани Зеедорф, Давидс, ака-ука де Бурлар, финляндиялик Литманен ва нигериялик Жоржлар тўп сурган «Аякс»га таққосласак, клуб мухлисларини депрессия ҳолатига тушириб қўйган бўламиз. Клуб рамзи бўлган Йохан Кройф анча барвақт оламдан ўтди. Лекин унинг концепцияси манфаат келтирмоқда. «Аякс» сезиларли даражада ўзгарди.

«ЮВЕНТУС»

«Кекса синьора» 2017 йилда сўнгги бор ЕЧЛнинг финалида майдонга тушганди. Бироқ шундай бадавлат клубнинг чорак асрда 3та финалда «Милан», «Барселона» ва «Реал»дан енгилиши буюк «Ювентус» учун ўта ёмон кўрсаткич. Аньеллини клуб раҳбари мақомида қолдиришди. Бироқ Андреа стратегик фикрлашдан йироқ бўлган миллиардер эканлиги тез орада маълум бўлди. Унинг америкалик хўжайини ва қариндоши эса клуб фаолиятини назорат қилиш учун вақт топа олмасди. Натижада ачинарли ҳолат юзага келди. УЕФА «Юве»ни дисквалификация билан жазолади, у Италиядаги ҳақ-ҳуқуқлари, обрў-эътиборидан жудо бўлди. Энди серғайрат Тьяго Моттанинг саъй-ҳаракатлари ҳам скудеттони қайтариб олиш учун камлик қилмоқда. «Ювентус»нинг буюк таркиби эса нафақада, Буффоннинг никоҳ тўйи каби тадбирларда кўнгилхушлик қилиш билан овора. Лекин 90-йиллар чемпионлик серияларидаги буюкликдан асорат ҳам қолмаган. «Ювентус»ни  харобадан фориғ этиб, қайта тиклаш талаб этилади. Бунинг учун вақт керак.

«МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД»

Бу жамоа 2011 йилдан кейин ЕЧЛнинг бирорта финалида иштирок этмаган, 2013 йилда Фергюсон бош мураббийлик лавозими билан хайрлашгач, чемпионликка эриша олмай келмоқда. Сэр Алексдан кейин клубнинг менежерлар, мураббийлар ва футболчилар учун тиккан омадсиз ганакларига гувоҳ бўлдик. Миллиардлаб фунтлар сарфланди, «МЮ» эса ҳамон турнир жадвалининг қуйи қисмида бормоқда. Португалиялик навқирон ва маккор Аморимда «қизил иблислар»ни ЕЧЛ ҳудудига олиб чиқиш имконияти йўқ эмаслиги тушунарли. Ҳозир Мареска бадавлат «Челси»да шундай вазифани адо этмоқда. Бироқ «МЮ»дек буюк тарихга эга бўлган клуб учун 3-ўрин муносиб марра эмас. Англияда «олтин» масаласи узоқ вақт давомида ечимини топади. «МЮ» эса ЕЧЛда мавсум фаворити мақомидан тахминан Мбаппени бир йилдан кейин этилишидек йироқда.

«МИЛАН»

Бу ерда клубнинг кенг кўламли тарихи «россонерлар»-га қарши гувоҳлик беради. Бир неча ўн йилликлар давомида швециялик Нордаль, Грен ва Лидхольмлар жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилишган, улар ортидан навқирон Чезаре Мальдини майдонга тушганди. Кейин буюклик унвони собиқ футболчи ва мураббийнинг ўғли Паоло Мальдинига ўтди. Яқинда навбатдаги Мальдини - Даниэле саҳнага чиқди. Бироқ у «Монца»га ўтиб кетди. «Милан» эса ЕЧЛнинг плей-офф босқичи ва «А» сериясидаги шиддатли парвозини ўтмишдаги машҳур барқарорлик билан таъминлай олмаяпти. Улуғворлик хусусида гап бўлиши мумкин эмас. Агар аввалги таркиблар - Сакки, Капелло ёки Анчелотти жамоаларига қиёслайдиган бўлсак, Меньян ва Леуа жамоаси мағлуб бўлиши аниқ. Ҳозирги «Милан»да Кафу, Мальдини, Неста, Пирло, Зеедорф, Кака, Шевченко ва катта Инзагилар йўқ. Гарчи «россонерлар» «Реал»ни аввалгидек маҳв этган бўлсаларда, буюкликдан жудо бўлганлар.

«АРСЕНАЛ»

Юқорида зикр этилган барча жамоалардан фарқли равишда, «тўпчилар» фақат бир марта ЕЧЛ финалида майдонга тушган. «Валенсия»дан ташқари, фақат «Арсенал» ЕЧЛ кубогини қўлга кирита олмаган. Лекин ўтмишдаги таркибларни эсга олганда, Бергкамп ва Анри жамоаси рўйхатга мос келади. Жуда узоқ вақт давомида «тўпчилар» Арсен Венгер давридаги муваффақиятлардан йироқ бўлишди. Гарчи клубда маблағ етарли, Артета ўз ғояларини рўёбга чиқараётган бўлсада, Микель ҳозирча, Венгер муваффақиятини такрорлай олмаяпта. Арсен қудратли Фергюсондан қўрқмаган ҳолда асосий рақиб мақомида буюк «МЮ»дан чемпионлик унвонини тортиб олди. Кейин Моуриньонинг «Челси»си бош кўтарди. Натижада «Арсенал» 20 йил чемпионликдан четда юрди. Ниҳоятда узоқ муддат. «Арсенал» 2006 йилдан бери ЕЧЛнинг финалида майдонга тушмаган. Ўшанда жамоа Роналдиньонинг «Барселона»сига Хенрик Ларссон захирадан майдонга тушганидан кейин имкониятни бой берганди. Бир пайтлар мода оламининг тимсоли бўлган «тўпчилар» ҳозир «Вест Хэм» билан бўлган отишма завқидан мамнунлар.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади