Маълумки, Туркияда трансфер бозори 12 сентябргача очиқ ва "Бешиктош" "Реал" ҳимоячиси Асенсио билан шартнома имзолаши учун астойдил уриниб кўради. АS нашри хабарига кўра, «бургутлар»нинг янги мураббийлар штаби 22 ёшли футболчини ўз жамоасида кўришни жуда хоҳламоқда. "Бешиктош" раҳбарияти эса "Реал Мадрид" билан боғланиб, испаниялик футболчини ушбу мавсумга ижарага олишга ҳаракат қилиб кўради. Бироқ футболчига яқин манбаларнинг таъкидлашича, Асенсио на «Бешиктош» ва на «Фенербахче»га ўтади. Ҳимоячи бу мавсум ҳам "Мадрид"да қолади. Гарчи 22 ёшли кантерано КўЖЧни муваффақиятсиз ўтказган бўлсада, клуб футболчига ишонч билдиришда давом этмоқчи.
“Реал Мадрид” Асенсиога ишонишда давом этмоқчи
