CAFA Nations Cup 2-тури доирасидаги Туркманистон — Ўзбекистон ўйинидан сўнг (1:2) терма жамоамиз устози Темур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.
Мундиалга чиққан жамоанинг ўйинларига нима сабабдан бу қадар кам мухлис ташриф буюраётгани менга қоронғу. Албатта, барчамиз трибуналар тўла ўйингоҳда майдонга чиқишни хоҳлаймиз.
Таркиб ҳақида
Баъзи ўйинчилар сафимизга яқинда қўшилишди, кейинги ўйинларга легионерлар ҳам тайёр бўлишади. Айримлар эса тикланиш жараёнида. Насиб қилса кейинги баҳсда асосий таркибдан фойдаланамиз. Айримлар ўтган ўйинларда ўзини яхши кўрсатди. Бугун эса, бошқа ўйинчиларга ҳам имконият бердик
Тактик фарқлар? Бугун биринчи баҳсда ўйнамаган футболчиларни ҳам майдонга туширдик. Таркибни эса Туркманистондан келиб чиқиб танладик. Аслида иккала бўлимга ҳам режаларимиз бор эди лекин қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди. Таркибни кучайтиришга захира кучлари етарли эди», — деди Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи.