Search

Хави “Байер” бош мураббийга айланиши мумкин

«Барселона»нинг собиқ устози Хави Эрнандес «Байер» бош мураббийига айланиши мумкин. Sky Germany хабарига кўра, испаниялик 45 ёшли мутахассис ўтган ҳафта истеъфога чиқарилган Эрик тен Хагнинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод. Эслатиб ўтамиз, Хавининг сўнгги иш жойи «Барселона» клуби бўлиб (2021-2024 йиллар) У 2022/2023 йилги мавсумда Ла Лигада чемпионликни қўлга киритган. Маълумот учун, «Байер» Бундеслиганинг янги мавсумдаги дастлабки икки учрашувида бир очко тўплашга муваффақ бўлди. «Доришунослар» кейинги тур учрашувини 12 сентябр куни «Айнтрахт»га қарши ўтказади.

Related to this topic: