«Реал Мадрид» U-20 Жаҳон чемпионатида катта таассурот қолдирган мексикалик ярим ҳимоячи Жилберто Морани диққат билан кузатиб бормоқда.
17 ёшли ярим ҳимоячи марказда ёки чап қанотда мукаммал ўйнай олиш ҳамда идеал узатмалари орқали Арда Гулерга ўхшатилмоқда. “Қироллик клуби” футболчини келаси йилдаги ЖЧ-2026да ҳам кузатиб кейин у ҳақида бир қарорга келмоқчи. “Қаймоқ ранглилар” аввалроқ Беллингем, Винисиус ва Родригони худди шундай - узоқ кузатувлар натижасида сотиб олганди.