Португалия миллий жамоаси ва Саудиянинг «Ан Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду янги мавсумда бир қатор ўйинларни ўтказиб юборади.
Саудиялик журналист Фалах Ал-Қаҳтанийнинг сўзларига кўра, 40 ёшли футболчи жамоанинг янги мураббийи Жорже Жезуш билан суҳбатлашиб, унчалик аҳамиятли бўлмаган ўйинларда ўз соғлиғини асрашга қарор қилган.
Зеро, ўган мавсумда Роналду чарчоқ туфайли бир нечта ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. Шу каби ҳолатлардан қочиш мақсадида мураббий ва футболчи ўзаро келишган ҳолда барча ўйинларнинг камида 25 фоизини СR7 сиз ўтказишга қарор қилишди.