Ёзги селекция ишларини давом эттираётган “Андижон” айрим ўйинчилар билан хайрлашмоқда. Жумладан, яқинда Искандар Шойқулов билан шартномани бекор қилган “бургутлар”, бу сафар дарвозабон Валижон Раҳимов билан ҳам ўзаро ҳамкорликни тўхтатишганини маълум қилишди. Мавсум аввалида андижонликлар сафига қўшилган дарвозабон ўтган вақт мобайнида Суперлигада 6та, Ўзбекистон Кубогида 2та ва бир бор Суперкубок ўйинида майдонга тушди.
Валижон Раҳимов “Андижон” билан хайрлашди
