Англиялик футболчи Жордан Хендерсон Лондоннинг «Брентфорд» клуби билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган битим имзолади. Аввалроқ «Аякс» билан шартномасини бекор қилган ярим ҳимоячи ўз даврида «Ливерпул» сафида 12 йил тўп сурганидан яхши хабардорсиз. Шунингдек, у «Сандерленд»да ва Саудиянинг «Ал Иттифоқ» клубида ҳам ўйнаган. Хендерсон ўтган мавсумда Эредевизида 28та баҳсда майдонга тушиб ўз ҳисобига 1та гол ва 4та ассист ёздириб қўйган.
Жордан Хендерсон АПЛга қайтди
