Search

Симеоне: «2014 йилда биз ҳам кўп ўйинларни «Арсенал» усулидаги голлар билан ютганмиз»

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар Лигасида «Арсенал»га қарши учрашув олдидан фикрларини билдирди.

«Артета жамоа билан 5-6 йилдан бери ишлаяпти ва уларда ўзгармас ўйин услуби мавжуд. Улар бу услубни мунтазам такомиллаштирмоқда. Жамоа кучсиз нуқталарга кучли футболчиларни олиб келмоқда ва ҳар мавсум АПЛ соврини учун охиригача курашади.

Биз эса ўйинни шундай йўналишда олиб боришимиз керакки, рақибга ҳар ерда қийинчилик юзага келсин. Бу ажойиб стадион ва жонкуяр мухлислар билан ўйин суръати ҳам юқори бўлади.

Уларда баланд бўйли, бош билан яхши ўйнайдиган футболчилар кўп ва шундай голлар сони одатдагидан кўп бўлади. 2014 йилда биз ҳам кўп ўйинларни шундай йўл билан ютганмиз ва бу усул ҳозир «Арсенал»да ҳам кучли қурол сифатида мавжуд», — деди Симеоне.

Аввалроқ Артета Симеонени жамоасига ўзини сингдира олган мураббий сифатида таърифлаганди.

 
 

Related to this topic: