Search

ЎзПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди

Бундан бир ҳафта муқаддам ЎзПФЛ проффесонал клубларга “Суперлига регламенти-2026” лойиҳасини тақдим этганди. Унда бир қатор сезиларли қўшимчалар назарда тутилган. Кечаги учрашувда бу ҳақда юзасидан фикр алмашилди. Тахминан 4 соат давом этган йиғилиш давомида Лига ва клублар бир қатор масалаларда келишувларга эришди, эндиликда регламентдаги айрим масалалар Ассоциация иштирокида кўриб чиқилади ва шундан кейин унинг якуний варианти тасдиқланади. 

  Қуйида учрашувдан ўрин олган мавзулар билан танишиш мумкин: 

 • Суперлига-2026 тақвими; 

 • Суперлига қуръасининг янги механизми; 

 • Суперлига стадионларида ВАР марказларини ташкил этиш масаласи; 

 • Суперлига стадионларини парваришлаш ва уларга техника жалб этиш масаласи; 

 • Суперлига клублари қошидаги футбол мактаблари масаласи; 

 • Суперлига клублари тарбияланувчиларини рўйхатдан ўтказиш масаласи; 

 • Суперлига клублари футболчиларининг майдондаги ҳаракати ва физиологик ҳолатини таҳлил қилувчи компаниялар билан ишлаш масаласи; 

 • Суперлига ўйинлари интенсивлигини ошириш, антифутбол ҳолатларига қарши курашиш ва тоза ўйин вақтида сезиларли ўзгаришларга эришиш масаласи; 

 • Суперлига телетрансляцияси масаласи; 

 • Тартиб-интизом қўмитаси масаласи; 

 • Стадионлар бўйича ишчи гуруҳ масаласи; 

 • “Суперлига регламенти” юзасидан муҳокама. 

 Йиғилишда муҳокама қилинган мавзулар тўлиқ баёнлаштирилади ва Лига унда қабул қилинган қарорлар, жиддий муҳокамаларга сабаб бўлган мавзуларни конкретлаштириш устида ишлайди. Бу бўйича ҳар қандай янгилик Лига саҳифаларидан ўрин олади.

Related to this topic: