5:9 – бу хоккей эмас, футбол натижаси!

5:9 – бу хоккей эмас, футбол натижаси!

ЧЕХИЯ ЧЕМПИОНАТИ ЭЛИТАСИДА ЧИН ЖИННИЛИК.

14та гол - Чехия чемпионатидан ўрин олган ўйинда ғайритабиий юқори маҳсулдорлик қайд этилди. «Фастав Злин» ва «Млада-Болеслав» баҳси 5:9 ҳисобида якунланди. 1та ўйинда 14та гол, яна элит дивизионда! Биринчи бўлим нисбатан сокин ўтди, яъни мезбонлар танаффусга 2:1 ҳисобида чиқиб кетишди. Тўғри, 3та гол ҳам 11-15-дақиқалар оралиғидаги қисқа вақтга тўғри келди. Кейин маълум бўлдики, бу бошқача голлар ёмғиридан нишона экан.

Ўйиннинг 64-дақиқасида ҳисоб аллақачон 5:4га етганди - «Млада» танаффусдан чиққач, дарҳол 3-голни қабул қилди, кейин қандайдир 11 дақиқа ичида рақиб дарвозасини 4 бора нишонга олди. Якунда меҳмонлар 9:5 ҳисобида ғалаба қозонишди. Улар ҳаттоки, 90Қ5-дақиқада ҳам ҳужумга ўтишдае тўхташмади. Хуллас, битта ўйинда 14та гол, шундан 11таси иккинчи бўлимда! Боз устига, 14та гол қайд этилган баҳсда бирор футболчи самарадорлик бобида яққол ажралиб тургани йўқ. Лекин бирданига 3 нафар футболчи «дубл»га эришди. Тўғри, ҳужумчи Васил Кушеж 2та голдан ташқари, 2та самарали узатмага ҳам муаллифлик қилди.

«Млада» бош мураббийи Марек Кулич ўйиндан кейин якуний натижадан ҳайратлангани, аммо у унча мамнун эмаслигини яширмади: «Бунақаси 100 йилда бир марта бўлади. Танаффус вақти кийиниш хонасида асабий ҳолат кузатилди, шогирдларимга илк марта шундай қаттиқ бақирдимки, овоз пардам йиртилди гўё. Йўқ, иккинчи бўлимда унча завқланмадим. Дейлик, кимлар қандай гол уришганини ҳам эслаб қололмадим. Қолаверса, 5та гол қўйиб юборганимиз... Боз устига, аввалги ўйинда дарвозамиздан 4 марта тўп олиб чиққандик. Бу - фожиа...». «Злин» устози Павел Врба эса «шок»ка тушгани, лекин жамоаси қандай қилиб 5та гол урганини асло тушунмаганини таъкидлади. Маълумот учун, «Млада» турнир жадвали пешқадами бўлса, «Злин» охирги ўринда.