Карло Анчелотти: “Эртами-кечми у ўзини кўрсатади"
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
28 октябрь куни “Манчестер Юнайтед” 2022 йилдан буён жамоани бошқариб келаётган Эрик тен Хагни истеъфога чиқарди ва Руд ван Нистелрой вақтинчалик бош мураббийга айланди. Аммо “қизил иблислар” фаол равишда янги мутахассис излашга тушишган.
Аморим Манчестерининг қайси жамоасига ўтади "Сити"гами ёки, “Юнайтед"га?
The Athletic нашри биринчилардан бўлиб "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи лавозимига Рубен Аморим номзоди кўриб чиқилаётганини маьлум қилди. Манбааннинг хабарига кўра, "қизиллар" Рубен Аморим номзодини жиддий кўриб чиқмоқда. Айни дамда 39 ёшли португалиялик мутахассис "Спортинг"да жуда муваффақиятли ишламоқда, ва унинг жамоа билан амалда шартномаси бор - шунинг учун манкунианликлар, агарда ехтимолий ўтиш амалга ошадиган бўлса, “Спортинг”га тахминан 10 миллион евро товон пули тўлашлари керак бўлади.
Аморим – сўнгги пайтларда Европада энг кўп тилга олинаётган мураббийлардан бири ҳисобланади. Баҳорда унинг номзоди "Барселона" (Хави кетганидан кейин) ва "Ливерпул" (Клопп жамоани тарк этгунига қадар) жиддий кўриб чиқилди ва "Челси" ҳам унинг тайинланиши бўйича музокаралар олиб борди. Қолаверса, «Манчестер Сити» келаси йили Аморим Пеп Гвардиоланинг вориси бўлишини кўриб чиқаётганди - аммо, «Манчестер Юнайтед» варианти пайдо бўлиши биланоқ, Рубен «шахарликлар»га қизиқишлари учун миннатдорчилик билдирди ва музокараларни тўхтатди.
Сўнгги кунларда турли манбаалар томонидан тарқатилаётган хабарларга эътибор қаратадиган бўлсак, агар Аморим “МЮ” бошқарувига келса бир мавсумга узайтириш имконияти билан икки йилга шартнома имзолайди ва йилига 8 миллион евро маош олади.
Португалиялик даҳо
Ўзи аслида "Спортинг" мураббийига бўлган қизиқиш қаердан келиб чиқди дейсизми? Ҳаммаси натижаларга боғлиқ - Португалиянинг учинчи клубини чемпионлик сари етаклаб келаётган мураббий чемпионатда "Бенфика" ва "Порту" билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Бундан ташқари, Аморим жамоа билан бир қатор ички совринларни қўлга киритди - учта Португалия лига кубоги(биттаси камтарона Брага билан) ва мамлакат Суперкубоги.
Аморимнинг Чемпионлар лигасидаги натижалари ҳам чакки эмас - 2021/22 йилги мавсумда у "Спортинг" билан плей-оффга чиқиб "Манчестер Сити"га ютқазганди. Жорий йилги янгиланган форматда ўтаётган мусобақада у хали мағлубиятга учраганича йўқ ҳамда клубни кучли 8таликда ушлаб турибди.
Аморим жамоа ва айниқса ёш футболчилар билан ажойиб ишлаши билан танилган - у билан футболчилар тез ривожланиб, “Спортинг”га пул ишлаш имконини беришмоқда. Хуллас Португал клуби учун Рубеннинг кетиши аниқ йўқотиш бўлади - лекин унинг "Манчестер Юнайтед"га келиши муваффақиятли бўладими ёки йўқми, буни кўриш керак.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
"Андижон" - "Динамо" учрашувидан (3:0) сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789