Италия «А» серияси. 6-7-турлар: Янги тизимда Лаутаро ягона!
«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес захирадан майдонга тушиб, 28 дақиқа оралиғида 4та гол урди.
Бугунги ўйингача 2023 йил ҳисобидан «Челси» деярли ғалаба қозонмаётганди, «Боруссия» эса умуман мағлубиятга учрамаганди.
Ва иккаласи ўртасидаги биринчи учрашув шуни кўрсатдики, фаворит аслида немис клуби экан. Аммо «Боруссия» учун Лондонга етиб келиш бошиданоқ муаммога айланди. Биринчидан, дортмундликлар стадионга кечикиб келишди, бу эса ўйинни 10 дақиқага силжитди. Иккинчидан, жамоанинг асосий футболчиларидан Юлиан Брандт жароҳат туфайли 5-дақиқадаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Учинчидан, «Боруссия» ўйиндан ҳеч нарса ярата олмади. «Челси» эса аввалига меҳмонларнинг кетма-кет ҳужумларини хотиржам бартараф этиб, аста-секин фаоллашди ва танаффус арафасида Стерлинг саъй-ҳаракати эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Танаффусдан сўнг, Хавертц иккинчи уринишда пенальтини аниқ амалга оширди ва устунликни ўйин охиригача сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
«Бенфика» эса Лиссабонда «Брюгге» қаршилигини мутлақо сезмади - 5:1!
***
Грем Поттер бир мавсумда Чемпионлар Лигасининг 5та ўйинида ғалаба қозонган иккинчи инглиз мураббийи бўлди. Бунгача 47 ёшли мутахассис бошчилигидаги «Челси» «Милан»ни икки бора (3:0, 2:0), «РБ Зальцбург» (2:1) ва «Динамо Загреб»ни (2:1) бир мартадан мағлуб этишганди. Илгари Бобби Робсон 2002/03 мавсумида «Ньюкасл» билан шундай муваффақиятга эришган.
7 март
ЧЕЛСИ - БОРУССИЯ Д. - 2:0 (1:0)
Лондон. «Стэмфорд Бриж» стадиони. 42000 томошабин.
Бош ҳакам: Данни Маккели (Нидерландия).
Голлар: Стерлинг (43), Хаверц (53-пен.).
Челси: Аррисабалага, Р.Жеймс, Кулибали, Кукурелья, Фофана, Чилуэлл, Лофтус-Чик, Пулишич, Ковачич (Пулишич, 83), Фернандес (Закария, 87), Хавертц, Стерлинг (Лофтус-Чик, 83), Жоау Фелиш (Галлахер, 67).
Боруссия Д.: Майер, Зюле, Шлоттербек, Геррейру, Брандт (Рейна, 5), Ройс, Жан, Озжан (Байно-Гиттенс, 64), Беллингем, Вольф, Аллер (Мален, 77).
Биринчи ўйин - 0:1
БЕНФИКА - БРЮГГЕ - 5:1 (2:0)
Лиссабон. «Эштадиу да Луж» стадиони, 60960 томошабин.
Бош ҳакам: Халил Мелер (Туркия).
Голлар: Рафа Силва (38), Рамуш (45+2, 57), Жоау Мариу (71-пен.), Нерес (77) - Мейер (87).
Бенфика: Влаходимос, Ба (Жилберто, 63), Отаменди (Морато, 74), Антониу Силва (Вериссимо, 88), Гримальдо, Жоау Мариу (Жоау Невеш, 74), Рафа Силва, Эурснес, Шикинью (Нерес, 63), Флорентину, Рамуш.
Брюгге: Миньоле, Мата (Одои, 63), Мехеле, Силла, Мейер, Ванакен (Ритс, 75), Нильсен, Ланг (Нвадике, 46), Соуа (Нуса, 75), Яремчук (Жудла, 62), Бьюкенен.
Биринчи ўйин - 2:0
8 март
БАВАРИЯ - ПСЖ
Биринчи ўйин - 1:0
ТОТТЕНХЭМ - МИЛАН
Биринчи ўйин - 0:1
14 март
МАНЧЕСТЕР СИТИ - РБ ЛЕЙПЦИГ
Биринчи ўйин - 1:1
ПОРТУ - ИНТЕР
Биринчи ўйин - 0:1
15 март
РЕАЛ - ЛИВЕРПУЛЬ
Биринчи ўйин - 5:2
НАПОЛИ - АЙНТРАХТ
Биринчи ўйин - 2:0
ТЎПУРАРЛАР:
Салоҳ (Ливерпуль) - 8та
Мбаппе (ПСЖ) - 7та
Винисиус (Реал) - 6та
Жоау Мариу (Бенфика) - 6та
Холанд (Манчестер Сити) - 5та...
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес захирадан майдонга тушиб, 28 дақиқа оралиғида 4та гол урди.
«Реал» мавсум кашфиёти «Жирона» майдонида ўта эркин ўйнаб, рақибга хитоб қилди гўё: «Бўлди, энди ерга туш».
Манчестернинг ҳар икки клуби мағлуб, «Ливерпуль» эса ношуд ҳакамлик қурбони - АПЛнинг навбатдаги тури турли маънода чинакам «тўс-тўполон» ичида қолди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789