Фермин Лопес: «ОАВ «Барса»га таъсир кўрсатолмайди»

Фермин Лопес: «ОАВ «Барса»га таъсир кўрсатолмайди»

Фермин Лопес ҳеч ким кутмаган вақт «Барселона» тизимидаги асосий жамоа таркибига ёриб кирди.

Умуман, ёш йигитчанинг жорий мавсумга боғлиқ статистикаси ҳаттоки, ўзи учун ҳам ёқимли «сюрприз» бўлганини бемалол таъкидлаш мумкин: 17та ўйинда 712 дақиқа ҳаракат, 2та гол ва 1та ассист. El 10 del Barsa дастури шуларни эътиборга олиб, ярим ҳимоячини суҳбатга чорлади ва у журналист­-ларнинг энг долзарб саволларига қисқа-қисқа жавоб берди.

- Хави «Барселона» учун Алекс Фергюсондек мураббий бўлиши мумкинми, унга яна имконият бериш керакми ёки...?

- Шундан умидворман. Хави шахсан менда ўз салоҳиятимга нисбатан ишончни кескин оширди, катта орзу билан ишлаш ва яшашни ўргатди том маънода. Бугун шундай мураббий қўл остида шуғулланаётганимдан бағоят бахтлиман.

- Укангиз эса маълум муддат «Реал» тизимида шуғулланди...

- Ҳа, шундай, лекин у ҳозир бошқа клуб ихтиёрида. Укам ёрқин томонга ўтди (кулади).

- «Реал» ҳақидаги El Chiringuito ҳазилларини ҳеч кўрдингизми?

- Ҳозир кўрмаяпман, лекин илгари кўп томоша қилардим. Болалигимда мириқиб кулардим ҳам...

- Хави ОАВ жамоага кучли таъсир ўтказаётганини айтмоқда...

- Аслида матбуот бизга жиддий таъсир кўрсатолмайди, лекин охир-оқибат, баъзи маълумотлар йигитларга етиб келади. Факт шуки, эътиборни тортиш ва таъсир кўрсатиш ўртасида катта фарқ бор. Мураббий сўзларига келсак, ташқарида чиндан ҳам, «Барса»га қаратилган заҳарли муҳит бор ва бу яхши эмас.

- «Барселона» футболкасида қандай гол уришни истардингиз?

- Билмайман... Дейлик, ЧЛ финалида «Реал» дарвозасини нишонга олиш имкониятига қарши эмасман. Албатта, агар имкони бўлса... Умуман, ҳар қандай ўйинда хоҳлаган рақиб дарвозасига гол уриш ёқимли, барибир.

- Айни ҳолатда «Реал»нинг қайси футболчисини «Барса»да кўришни хоҳлардингиз?

- Ҳеч бирини! Барча энг яхши футболчилар бизнинг таркибимизда.

- Ким зўрроқ: Гави ёки Беллингем?

- Жавоб аниқ, айтишим шарт эмас.

- «Ғорликлар» («Реал»нинг мақтовига зид ҳар нарсага қарши «мадридчилар» лақаби) Гавини қўпол футболчи сифатида «таърифлашмоқда», уни назарга илишмаяпти. Бунга нима дейсиз?

- Гави ўйинини ҳеч қачон кўрмаган ёки уни умуман билмайдиган кишигина шундай дейиши мумкин. Ҳақиқат шуки, Гави энг кучли фазилатлар соҳиби - жамоамиз учун жуда муҳим йигит.

- «Барселона» тарихида сиз учун энг сеҳрли лаҳза қайси?

- Таркибда Месси, Иньеста, Бускетс, Хави ўйнаган вақт... Муайян ўйинми? «Камп Ноу»да «Реал» 5:0 ҳисобида тор-мор этилган баҳс, яна «Мадрид» захира ўриндиғи олдида Пике ва Моуриньо ўртасида юзага келган тўқнашув.

- Айтана Бонмати Cadena Cope репортажига жавобан ижтимоий тармоқларда кескинроқ фикр билдирди: «Футболчилар катта куч ҳисобланадилар ва муайян воқеаликка муносабат билдиришлари унча тўғри эмас»...

- Ҳа, буни ўқидим. Баъзан қайноқ нуқта ўртасига тушишингиз яхши. Аммо оммани чалғитмаслик учун кескин гапиришдан қочиш маъқулроқ.

- Роберт Левандовски қандай инсон?

- Жуда таъсирли, ҳар доим ёрдам беришга уринади. Умуман, Роберт ва Гюндоган каби тажрибали футболчилар ҳамиша ёшларни қўллаб-қувватлашга шай туришади. Жамоа фахрийларидан танбеҳ ҳам эшитаманми? Агар улар бирор жаҳатдан қониқишмаса, койишади, албатта. Профессионал иш жараёни талаби - шу.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.