Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«Ливерпуль» тизимида бу мавсум Гави ва Жуд Беллингем каби супериқтидорлардан ҳам кўпроқ ўйнаган йигитча камол топяпти.
Тўғри, ҳимоя вакили саналган Конор Брэдли охирги мавсум «Болтон» сафида ўйнади. Кўринишидан, у Трент-Александер Арнольд ўрнига реал даъвогардек.
Диққат қилинг, трансфер ҳуқуқи бўйича «Ливерпул»га тегишли Конор Брэдли якунига етаётган мавсум дунё бўйича 19 ёшгача бўлган футболчилар орасида энг кўп ўйин вақтига эга бўлди. Transfermarkt маълумотига қараганда, «Болтон»да ижара муддатини ўтаган истиқболи баланд йигитча жами 57та расмий учрашувда майдонга тушиб, 4723 дақиқа ҳаракатланди. Рейтингнинг 2-қатори «Андерлехт» вакили Зено Дебастга тегишли - 4629 дақиқа. «Барселона» топилмаси Гави ҳамда грандлар ўртасида талаш бўлаётган Жуд Беллингем («Боруссия» Д.) эса тегишлича 4 ва 10-ўринда.
Қолаверса, Брэдлининг 2022Ғ2023 йиллар мавсумидаги статистикаси ҳали янада ошиши эҳтимоли катта. Ҳарқалай, кутилишича, йигитча Шимолий Ирландия миллий жамоасининг Дания (16 июнь) ва Қозо?истон (19 июнь) термаларига қарши ўйинларида майдонга тушади. «Ливерпуль» ўтган ёзда ёш ҳимоячини ўйин амалиёти билан таъминлаш мақсадида ижара келишуви асосида «Болтон»га юборди. Асосийси, Шимолий ирландиялик иқтидор Иан Эватт бошқараётган жамоада дарҳол ўзини кўрсатишга тушди ва қисқа муддатда ўрни асосий таркибда эканлигини исботлади. Ҳимоянинг ўнг қанотида ҳаракатланадиган Конор жумладан, Англия чемпионати тизимидаги 3-рақамли дивизионда ҳужумга эффектли қўшилишни ҳам ўрнига қўйди - 53та ўйинда 7та гол ва 6та самарали узатма. «Болтон» эса Брэдли ёрдамида Papa John’s Trophy кубогини қўлга киритди ва лига «плей-офф» босқичи ярим финалига чиқди.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789