АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Халқимизнинг улуғ фарзанди, ардоқли санъаткори Шерали Жўраевни улкан изтироб ва андуҳ билан боқий дунёга кузатган минг-минглаб мухлисларимиз олимпия термамиз уюштирган голлар шоусидан бир ғалати энтикишди.
Шўро тузумининг мустабидлик занжирлари халқимиз орзу-умидларини исканжага олган даврда ҳам ҳеч бир чўчимай «Ўзбегим» ва «Ўзбекистон»ни куйлаган буюк ҳофиз руҳи Темур Кападзе шогирдлари рақиблар дарвозасига ёғдирган голлардан шодлангандир худди унинг, футболнинг чин мухлислари айрича юпанч туюшгани каби. Бунда муболаға йўқ асло. Тўғри, айрилиқ ўрнини тўлдириш имконсиз, бироқ ғамгин дамларда Ватан ва халқимиз тақдирига тааллуқли зафарлар кишига юпанч бағишлаши бор гап. Шу маънода олимпиячиларимизнинг афғонистонлик ва гонконглик рақиблари дарвозасига нақ 18та гол уришгани - том маънода қувончли ҳодисот.
Футбол - чинакам рақобат ва гол уриш учун кашф қилинган спорт тури, шундай экан, ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланилгани маъқул. Гол уришдан ўйинчи, унинг томошасидан мухлис яйрайди, ҳузурланади. Ҳар бир голдан сўнг янграйдиган ҳайқириқда ўпкалар тозаланади, киши руҳияти енгиллашади, жисм-у жондаги ғуборлар арийди. Энди тасаввур қилинг, мамлакатимиз футбол мухлислари икки ўйин давомида 18 марта ҳайқиришди, бир-бирларини завқ-шавқ билан қутлашди. Бу - ўзига хос голтерапия, саломатлик! Минг-минглаб футбол мухлислари учун куч-қувват бағишловчи голтерапия ташкиллашгани, завқ-шавқ улашишгани учун олимпиячиларимиз ва уларнинг мураббийларига алоҳида тасанно! Офарин! Дадиллик, ғайрат-шижоат ва зафарлар бардавом бўлсин, севимли олимпиячиларимиз!
Очиғи, «Олимпик»нинг жорий мавсумдаги диққинафас ўйинларидан сўнг Осиё кубоги саралашини интизорлик билан кутаётгандик. «Олимпик» ўйинида кузатилган депсинишлар билан боғлиқ хавотирларимизни ўз вақтида ёзгандик ҳам. Гарчи хавотирли мулоҳазалар билдирсак-да, кўнглимизда «Барибир, «Олимпик» олимпия терма жамоаси эмас! Қани, расмий учрашувларни кутайлик-чи!» - қабилида тасалли бор эди. Мана, ўша дамлар келди. Темур Кападзе Гонконг термасига қарши танлаган таркиб асосини легионерларимиз ва U-20 жамоаси етакчилари ташкил этишди. Aбдувоҳид Неъматов, Aбдуқодир Ҳусанов, Aлибек Давронов, Aббос Файзуллаев, Умарали Раҳмоналиев, Ҳусайн Норчаев, Ҳожимат Эркинов, Улуғбек Ҳошимов, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Руслан Жиянов, Иброҳимхалил Йўлдошев каби футболчилар бугун «Олимпик» сафида тўп суришмайди. Демоқчимизки, бу клуб ҳозирда олдинда турган катта мақсадларни амалга ошириш йўлида бир восита, кўприк вазифасини бажармоқда, холос. Бошқача айтганда, Темур Кападзе «Олимпик»да футболчилардан кўра, кўпроқ ўзини катта ўйинларга ҳозирламоқда.
Ҳа, олимпия термаси асосий таркиби «Олимпик» эмаслигини таъкидлаяпмиз. Лекин бу ёш клуб Париж-2024 йўлида у қадар муҳим аҳамият касб этмаслигини билдирмайди. Яна бир бор такрорлаймиз, «Олимпик» - Олимпиада йўлини равонлаштирувчи муҳим клуб. Бу жамоа бўлмаганида Темур Кападзе ҳозирги даражасига кўтарилиши қийин эди. Мураббийда ўзига нисбатан ишонч шу қадар мустаҳкамланмасди. Хайриятки, Кападзе турли жамоалардан йиғилган ёш футболчиларни худди «Олимпик»даги каби бир байроқ остида бирлаштириб, ягона муштга айлантириш йўлини топибди. Олимпия дружинаси терма жамоа эмас, балки клубдек ўйнаётгани фикримиз далилидир. Ишончимиз комил, Темур Кападзенинг темирдек тобланган монолит жамоаси бугун ҳам ўз сўзини айтади ва Эрон олимпиячиларини енгиш асносида мухлисларга яна бир бор қувонч улашади.
Кези келганда, Темур Кападзе шогирдлари наинки Олимпиада йўлида, балки миллий жамоамизнинг келажаги, мундиал йўлланмасини қўлга киритиши учун ҳам эронлик рақибларни доғда қолдиришлари зарурлигини таъкидлашни истардик. Чунки 3 ой аввал Эрон, куни кеча AҚШ миллий термаларидан енгилган Сречко Катанец жамоаси янги авлод вакиллари қўллаб-қувватлови, янги «қон»га эҳтиёж сезмоқда. Олимпиячиларимиз Париж-2024 вазифасини шараф билан уддалашса ва ЖЧ-2026 йўлланмаси учун курашда Сречко Катанец жамоасини тўлдиришса, мухлислар кўнгли гулистонга айланади.
Кўрдикки, японлар сафарда «немис машина»си моторини ўчириб қўйишди. Моторни ўт олдиролмаган Ханс-Дитер Флик «немис машина»си рулидан айрилди. Эътиборли факт, у бундестим тарихида истеъфога чиқарилган биринчи бош мурабий бўлди. Тан олиш керак, «самурайлар» унча-мунча терма жамоа қўлидан келмайдиган ишни амалга оширишди ва улар ҳозирги кунда қудрат-зафар оғушида мастдирлар! Миллий жамоамиз, енгилмас баҳодирлар ва саркардаларнинг янги авлоди шу мастона «самурайлар»дан ҳам устун келишлари лозим. Мундиал йўлланмасини бир амаллаб қўлга киритилган очколар эмас, аксинча, қишда бўладиган Осиё кубогида барча донгдор рақибларни мағлубиятга учратиб, чемпион бўлиб ва азалий кучлиларни чўчитиб, таслим эттириб расмийлаштириш - мамлакатимиз футбол оммасининг олий орзуси!
Эътироф этамиз, бу олий орзу - мақсадлар йўлида дастлабки қадамлар ташланди, яъни Сречко Катанец аввалгиларига нисбатан анчагина тартибли, бир мақсад йўлида уюша оладиган жамоа шакллантирди. Футболчиларимиз гарчи мағлубиятга учраган бўлсалар-да, океан ортида кучли AҚШ термасига қарши муносиб тўп суришди. Учрашув аввалидаги ўткинчи саросимани ҳисобга олмаганда, бош жамоамиз рақибга ҳеч бир жабҳада ютқазмади. Ўйин якунида қўйиб юборилган голлар бош мураббий томонидан футболчиларнинг алмаштирилгани, Ҳожиакбар Aлижоновнинг бир муддат майдондан ташқарига чиққани ва Кристиан Пулишич персонал таъқибсиз қолгани билан боғлиқ. Мухлислар ҳаммасини тушуниб туришди - Сречко Катанец учрашув охирида миллий жамоамиз креатив футболчиларсиз қандай тўп суришини кўришни истади. Словениялик мутахассис ҳам, мутахассис ва мухлислар гуруҳи ҳам гувоҳ бўлдики, кучли рақибларга қарши ўйинларда бу каби алмаштиришлар ўзини оқламайди. Ўйлаймизки, Катанец Мексика терма жамоасига қарши ўйинда бу йўлдан бормайди. Зеро, бош жамоамиз ҳозирги кунда Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродовсиз ўзини ноқулай ҳис қилади, парчаланиб кетади. Мажбурий ҳолатлар юз бермаса (юз бермасин ҳам), бу трионинг ҳар қандай учрашувда тўлиқ ҳаракатланиши жамоамиз учун ғоят фойдалидир. Фақат бир жиҳат мухлисларни хавотирга солмоқда: миллий жамоамиз яхши ўйин намойиш этаётган бўлса-да, рақиб дарвозасига нега гол уролмаяпти? Айни шу голсизлик муаммоси бора-бора хавфли иллатга айланиб кетмайдими? Сречко Катанец мазкур оғриқли муаммо устида жиддий бош қотираётган бўлса, ажабмас. Aммо бу муаммо ечими фақат унгагина боғлиқ эмас. Сезилиб турибдики, Сречко Катанец астойдил ишламоқда, изланмоқда.
Терма жамоамиз аъзолари нафақат мараббий раҳбарлигида, балки ўзлари ҳам индивидуал тарзда маҳоратларини ошириб боришса, мухлислар олдидаги масъулиятни янада чуқурроқ ҳис қилишса, вазият ижобий томонга ўзгаришига ишончимиз комил! Элдор нима учун гол уролмаслиги керак? У наҳотки гол уришни билмайди? Йўқ, йўқ, жамоа сардорида потенциал мавжуд, гол уришни ҳам билади! Фақат олдингига қараганда, ўз устида ўн карра, юз карра кўпроқ ишлаши даркор! Остон Ўрунов ўзининг шиддатли ҳаракати ва дриблинги билан исталган рақиб ҳимоясини шошириб қўйишга қодир! Фақат унинг ўйинга ва терма жамоа натижасига нисбатан масъулияти айни чоғда етарли даражада кўзга ташланмаяпти. Остон истаса, ҳаммасини уддалайди ва мухлислар ҳам унинг салоҳиятига ишонишади. Умид қиламизки, Ўрунов терма жамоамизнинг кейинги ўйинларида ўзининг янги имконларини ишга солади ва мухлисларни қувонтиради!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789