Кутилганидек, «Реал» Mадрид 5 марта клублар ўртасида жаҳон чемпиони

Кутилганидек, «Реал» Mадрид 5 марта клублар ўртасида жаҳон чемпиони

Мана ниҳоят Марокашда ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди.

  Хабарингиз бор, ф инал  ўйини да  ЕЧЛ  ғолиби «Реал» ОЧЛ чемпиони «Ал Ҳилол» билан  тўқнаш келиб,  8та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди. 

Беллашувда 3та дубль қайд этилди — мадридликлардан Винисиус ҳамда Вальверде, Осиё жамоасидан «Атлетико» ва «Вильярреал»нинг собиқ ҳужумчиси Вьетто буни уддалашди.  
Шу тариқа барчамиз тахмин қилганимиздек, "Қироллик2 клуби 5-бор ушбу турнирда зафар қучди.  Бу — рекорд. Энг яқин таъқибчи «Барселона» ҳисобида 3та чемпионлик бор. Қуйида ушбу турнирга дахлдор яна бир қатор диққатга савзор қизиқарли "далиллар" билан танишасиз. 

*** «Реал» — Fair Play соврини соҳиби (Мадрид клуби турнир давомида атиги 1та сариқ карточка олди);

*** КЖЧ-2022. Индивидуал совринлар: 1. Винисиус («Реал»), 2. Вальверде («Реал»), 3.Вьетто («Ал Ҳилол») 

*** «Реал» совринлар сони бўйича «Барселона»ни ортда қолдирди — 9:98.

*** Европа клублари қаторасига 10-бор клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб бўлди.

*** Дон Карло Анчелотти мураббийлик фаолиятидаги 25-совринни ютди. 
*** Германиялик Тони Кроос 6-бор (бири «Бавария»да) клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб бўлди. Бу — рекорд.    

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Финал 
РЕАЛ М— АЛ ҲИЛОЛ 5:3 (2:1) 
11 феврал, «Мулая Абдулла» 
Голлар:  Винисиус (13, 69), Вальверде (18, 58), Бензема (54) — Марега (26), Вьетто (63, 79). 
Реал  – Лунин, Карвахаль (Вальехо, 79), Алаба, Рюдигер, Камавинга, Модрич (Начо, 74), Кроос (Асенсио, 74), Тчуамени (Себальос, 62), Вальверде, Бензема (Родриго, 62), Винисиус. 
Ал Ҳилол  – Ал Маюф, Абдулҳамид, Чжан Ҳён Су, Аль-Булайхи, Халифа Ад Довсари, Каррильо (Майкл Ричард, 75), Куэльяр, Салим Ад Досари (Носир Ад Довсари, 75), Канно, Вьетто (Ал Ҳамдан, 87), Марега (Игало, 86).