Лингард Кореяга йўл олмоқда

Лингард Кореяга йўл олмоқда

«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Жесси Лингарднинг янги жамоаси маълум.

Футболчи Жанубий Кореянинг «Сеул» жамоасига ўтади. 31 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2+1 кўринишдаги шартномага имзо чекади. Лингардга Кореядан ташқари Туркия ва Саудия Арабистонидан ҳам таклифлар бўлган, бироқ унга айнан «Сеул» таклифи маъқул келган. Лингард ўтган ёздан бери, «Ноттингем Форест» билан шартномаси тугаганидан кейин клубсиз юрганди. Аввалроқ футболчи «Манчестер Юнайтед», «Вест Хэм», «Дерби Каунти», «Брайтон» ва «Лестер» жамоаларида тўп тепган. Шунингдек, у Англия терма жамоаси сафида 32та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган. Transfermarkt Лингарднинг нархини 6 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.