«Биринчи» - бош белги!
Ниҳоят, Суперлига-2024 ҳам финишга етди. Якуний тур ўйинлари ғаройиботларга бой бўлди.
Кеча «Пахтакор» бош мураббийи Максим Шацких ОЧЛ 6-туридан ўрин олган «Ал Файҳа»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Эртага мавсумдаги охирги ўйинни ўтказамиз. Яхши футбол кўрсатишга интиламиз. Оғир ўтган мавсум якунида таътилга яхши кайфиятда чиқиб кетиш учун ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларни хурсанд этмоқчимиз. Вазият қўлимизда эмас, лекин ютуққа эришишга интиламиз. Рақибнинг қандай таркибда келганини биламиз, лекин Чемпионлар Лигаси ва ички мусобақалар ўртасида фарқ бор. Жамоалар таркиби тенг ҳолатда, деб ўйлайман.
Дастлабки ўйинларда бизга вазиятлардан фойдалана олмаслик панд берди. Ўзимиз хатолар қилдик. Бундан тегишли хулосалар чиқарамиз. Келаси йил янада кучлироқ рақибларга қарши майдонга тушамиз.
Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун жуда муҳим. Эртага барчани стадионда кутиб қоламиз», — дейди.
«Шерлар»нинг косонсойлик ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхонов жамоа мавжуд имкониятдан фойдаланишга уринишини таъкидлади.
«Бизда ҳали имконият бор, ундан фойдаланишга уриниб кўрамиз. Эртага ғалаба қозониш учун боримизни берамиз. Жамоада кайфият жуда яхши ҳолатда.
Дастлабки баҳслардаги мағлубиятлар қимматга тушди. Уларда очко қўлга киритганимизда ҳозир вазият назоратимиз остида бўлиши мумкин эди. Лекин ҳали имконият бор», — дейди ёш футболчи.
Маълумот учун, «Пахтакор» гуруҳда 7 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Саудия клубига (6, 3-ўрин) қарши беллашув бугун, 5 декабр куни Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.
Ниҳоят, Суперлига-2024 ҳам финишга етди. Якуний тур ўйинлари ғаройиботларга бой бўлди.
ЖЧ-1994да 6тадан гол урган Христо Стоичков ва Олег Саленко турнирнинг энг яхши тўпурари унвонини қўлга киритишганди.
Мана ниҳоят узоқ кутилган Суперлига-2024 нинг "эшик"лари ёпилди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789