Узун сериал мисоли ғалабасиз одим...
МИЛЛИЙ ЖАМОАЛАР ФУТБОЛИДАГИ ЭНГ УЗУН ҒАЛАБАСИЗ СЕРИЯЛАР
Таниқли эксперт ва мутахассис Алишер Никимбаев «Футболиум» канали орқали доимгидек, футбол атрофидаги ҳар бир муҳим воқеа ёки санага жойида муносабат билдирмоқда.
Алишер Файзуллаевич шунинг баробарида аҳамиятли маълумотларни тортиқ этмоқда.
***
2002 йилнинг 9 август куни Ўзбекистон кубоги финалида миллий футболнинг ўша пайтдаги икки гранди - амалдаги чемпион «Нефтчи» ва ҳукмронлик даврига қадам ташлай бошлаган «Пахтакор» ўзаро тўқнаш келганди. Ўйин ўта драматик тус олади. «Пахтакор» дастлабки 3 дақиқада тезкор 2та гол уради (иккинчиси Сергей Лебедев ҳисобига ёзилган - автогол). 14-дақиқага келиб, Фарғона клубидаги бошқа Сергей (Ни) биринчи жавоб голини уради. Аммо 70-дақиқада Леонид Кошелев ҳисобни 3:1 кўринишига келтиради. Ўйин тақдири олдиндан ҳал бўлгандек туюлади ва ҳаттоки, 84-дақиқада Мухтор Қурбонов ҳисобни қисқартирганига қарамай, тақдирлаш маросимига тайёргарлик бошлаб юборгандик. Қўшиб берилган 2-дақиқада эса Акмал Холматов мувозанатни тиклайди ва ўйин қўшимча бўлимларга чўзилади. Тўғри, «Пахтакор» «овертайм»да «Нефтчи»ни шунчаки, тор-мор этади - 6:3. Ўшанда бечора Лебедев яна 1та автогол муаллифига айланган эди. Хўш, буларни нима учун эслаяпман? Шунча драматик воқеалар фонида тарих эътиборидан четда қолган факт бор: айнан ўша куни 25 ёшга тўлган Равшан Эрматов учрашувда рефери ассистенти сифатида ишлаганди. У ҳали ФИФА рефериси мақомини олган эмасди, олий лига баҳсларида иш бошлаганига атиги 1 йил бўлганди. Демакки, ўша финал моҳиятан ёш ҳакам фаолиятидаги биринчи муҳим ўйинга айланган. Бугун эса яқинда 47 ёшни қаршилаган Эрматовнинг барча рекордлари ҳақида биламиз. 3 та жаҳон чемпионати ва 11та ўйин, 4та Осиё кубоги ва 14та ўйин - бу рақамлар Эрматовнинг ҳакамлик фаолиятидан қисқача хроника. Равшан Эрматовнинг функционер ролидаги 5 йиллик фаолияти ҳам ҳайратланарли: ОФК Ижроия қўмитасига сайланиш, футзал бўйича ЖЧ, 23 ёш тоифасида эркаклар, шунингдек, аёллар миқёсидаги Осиё кубоги турнирларига мезбонлик... Рўйхат ўсишда бардавом. Шахсий қутловимда унга 2027 йилда U-20 тоифасидаги жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказишга эришишини тиладим. Бу Эрматовнинг 50 йиллик юбилейига яхши совға бўларди.
***
11 август - Ўзбекистон футболи учун қора кун. Бундан 45 йил аввал ҳаттоки, ўша «Пахтакор»ни амалда кўрмаганлар қалбини ҳам ҳалигача тирнаётган машъум фожиа юз берди. Ўзим ҳам шундай одамлар қаторидаман. Зеро, фожиа пайти 9 ёшда ҳам эмасдим ва «Пахтакор»нинг 1979 йилгача бўлган ўйинларини деярли эслолмайман. Лекин «Ахборот» кўрсатувида дафн маросимидан берилган лавҳа хотирамга муҳрланган. Тобутлар солинган юк машиналари, қабристондаги митинг... Яна қўшни уйда ёш жуфтлик яшаганини ҳам эслайман. Йигит ўзбекистонлик, қиз Минскдан. Йигит қизнинг ота-онаси билан танишиш учун у билан бирга учиб кетганди. Худди шу самолётда. Хуллас, авиаҳалокат жуда яқин ва сезиларли бўлганди. Фожиадан кейинги илк уй ўйини ҳам эсимда - Тбилиси «Динамо»си Тошкентга келганди. Ҳали август, таътил тугамаган вақт. Онам ва холам ишдан қайтиб, телевизорни ёқишди. Кимдир «динамочилар» Тошкентга келишлари билан қабристонга боришганини айтди. Балки онам, балки шарҳловчи... Аммо шарҳловчи ўз сўзини охиригача талаффус қилолмагани аниқ: «Пахтакор» бугун ғалаба қозонади, албатта - вафот этган йигитлар учун...». Бунисини эслайман. «Динамо» футболчиларининг ўзлари ҳам кейинроқ бу ҳақда гапиришганди.
Футболга 1991 йили келганман. Фожиадан кўп ўтмаганди. Ўша йигитлар билан бирга ўйнаганларнинг кўплари фаолиятларини давом эттиришарди. Мисол учун, нафақат дўстлари, балки акасини ҳам йўқотган Боря Баканов. Футбол ичига кириб, ўша фожиани худди ўзлариникидек бошдан кечирганлар билан мулоқот қилиш имконига эга бўлдим. «Пахтакор»нинг ҳалокати нафақат футболчининг оила аъзолари, балки дўстлари ва яқинларига ҳам чуқур жароҳат етказди. Масалан, Александр Иванковда шу-шу самолётга нафрат ҳисси туғилди. У «Пахтакор»да ишлаб юрганида, ўринбосарлар билан ҳатто Нукус ва Урганчдаги ўйинларга ҳам автобусда борарди. Людмила Маҳмудовна Раҳматуллаева эса турмуш ўртоғи Ҳамид Раҳматуллаевнинг автоҳалокатда вафот этганини айнан «Пахтакор» фожиасидан кейин қабул қилганини айтганди: «Тушундимки, агар Ҳамид 78-йилнинг апрелида тирик қолганида ҳам 79-йилнинг августида йигитлар билан бирга вафот этарди. Чунки ҳаётини «Пахтакор»сиз тасаввур қилолмасди». 45 йил узоқ вақт. Бутун бир авлод ўзгарди. Мана, Владимир Собировнинг ўғли Олег бугун фахрийлар жамоасида майдонга тушмоқда. Аммо вақт ўтиши билан оғриқ пасаймаяпти. «Пахтакор»-79 - мангу қалбимда.
***
Янги мавсум учун клуб рейтингининг биринчи талқини. Асосий фарқлар:
- гуруҳ босқичидаги иштирок учун бонус жорий этилди;
- «Чақирув лигаси» «плей-офф» босқичидан чиқиб кетганлик учун бонус бор (Афғонистон шунинг эвазига ўзи учун рекорд миқдорда очко олди).
Табиийки, 3 тоифадаги турнирларда очколар қиймати турлича. Агар Элит ОЧЛдаги 1та ғалаба 3 очко олиб келса, қолган икки турнирда ҳаммаси муайян жамоанинг якуний ғалаба йўлида нечта ўйин ўтказиши ва мусобақа коэффициентига боғлиқ. Формула унча содда эмас. Масалан, Элит ОЧЛнинг ҳар бир иштирокчиси ишлаши мумкин максимал балл 49,5га тенг. ОЧЛ-2да ҳам клублар шунча балл тўплаши мумкин. Аммо шу жойда турнир коэффициентига ҳам қаралади - Элит ОЧЛга нисбатан 2|3. Яъни ОЧЛ-2да ҳар бир ғалаба клубларга 2 балл, дуранг эса 0,666 балл келтиради. Бонуслар масаласида ҳам худди шундай. Масалан, «Пахтакор» гуруҳ босқичидаги иштирок учун 3 балл олди, «Насаф» эса 2 балл.
Ўзбекистоннинг ҳозирги рейтинги эса икки клуб тўплаган ўртача балл сонидан олинган: 5 (3+2)|2қ2,500. Барча мамлакатлар учун рейтинг бир хил тарзда ҳисоблаб чиқилган. «Плей-офф»да клублари қатнашган мамлакатлар бундан мустасно. Бу ерда рейтинг «плей-офф» учун балллар йиғиндиси ва гуруҳ босқичидан бошлаб тўпланган ўртача баллдан иборат. Масалан, Туркманистонни олсак, «Алтин Асир» «плей-офф»да ғалаба қозонгани учун мамлакатга 0,2 балл келтирди. Энди «Алтин Асир» ва «Аркадағ»нинг гуруҳ босқичидаги иштироки учун баллар алоҳида ҳисобланади. «Алтин Асир» ҳисобида 2 балл бор. «Аркадағ»да турнирда ғалаба қозониш учун тўпланиши эҳтимоли бор максимал балл сони - 33. Турнир коэффициенти эса 1|3. Келинг, энди баллар қийматини ҳисоблаймиз: (3x49,5)|(33x3)қ1,500. «Аркадағ» («Чақирув лигаси»нинг бошқа иштирокчилари каби) гуруҳ босқичида иштирок этгани учун бонус сифатида балл олгани туфайли шундай. Барча клублар ҳар бир ғалаба учун ҳам шу миқдорда балл олади. Аммо «Шарқ» минтақасида балл қиймати бошқача. Чунки у ерда ўйинлар сони «Ғарб»дагидан камроқ (гуруҳда 3та эмас, 2тадан). Бу шуни англатадики, максимал балл сони бироз кам - 30. Демак, коэффициент баландроқ бўлади: 49,5|(30x3)қ0,550. Яъни «Чақирув Лигаси» «Шарқ» ҳудудида қўлга киритилган ҳар 1 очко рейтингга 0,550 балл тақдим этади. Ушбу ҳисоб-китоблар барча режалаштирилган ўйинлар ўтказилган тақдирда актуал бўлади. Яъни агар қайсилир клуб турнирдан чиқиб кетса, унинг рақиблари учун очколар қиймати ўзгариши мумкин. Ҳисоб-китобда адашиб кетсангиз, зарари йўқ. Рейтингни ҳар бир турдан кейин эълон қилиб борамиз.
***
ОФК ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичи 3-4-турларидан ўрин олган ўйинлар ўтказиладиган манзил ва вақтни ҳам тасдиқлади. Жумладан, Ўзбекистон миллий жамоаси Эрон ва БАА термаларини «Бунёдкор» стадионида қабул қилади. Ҳар икки ўйин соат 19:00да бошланади. Қирғизистон термаси эса аввалига Дохадаги «Аҳмад бин Али» аренасида ўйнайди, кейин Бишкекда КХДР жамоасини меҳмон қилади. Дарвоқе, «Бунёдкор» майдони ҳолатига изоҳ беришимни сўрашмоқда. Қандай изоҳ бериш мумкин? Биринчи даврада «Бухоро» ушбу стадионда ўйнаганида ва иккинчи даврадан унинг ўрнини «Локомотив» эгаллаганида ҳеч ким майдон бундай юкка бардош беролмаслиги ҳақида ўйламадими? Боз устига, «Пахтакор» ҳам Элит ОЧЛ ўйинларини «Бунёдкор»да ўтказади, бу эса сентябрь ва октябрь ойларидаги ФИФА кунлари оралиғида яна 1та ўйин борлигини англатади. Яна бир маълумот: 10 октябрь куни Тошкентдаги ўйин Ал-Айн ва Дохадаги баҳслардан 2 соат олдин бошланади. 15 октябрь куни эса Ўзбекистон ва Қирғизистон термалари ўз ўйинларини бир вақтда, Теҳрондаги учрашув стартига 2 соат қолганида бошлайди. Айтганча, Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида Қатар термасига қарши ўйинни «Жассим бин Ҳамад» («Ал-Садд») стадионида ўтказади. Гап шундаки, майдонларни тайёрлашга масъул мутахассислар ЖЧ-2022га хизмат қилган аксарият стадионларда ўйнашни тавсия этмаяптилар. Улар «Ал-Садд» ёки «Халифа»дан бирини танлашни таклиф қилишди. Қатар термаси раҳбарияти эса «Ал-Садд»ни маъқул кўрди. Югуриш йўлакчасига эга «Халифа» стадиони терма жамоалар ўйини учун энг яхши жой ҳисобланмайди - трибуналар ва майдон орасида катта ҳудуд бор. Шахсан менга Ўзбекистон миллий жамоаси ўйини учун танланган стадион маъқул эмас. Зеро, ўйинга ўзбекистонлик дўстларим келишларини кутяпман. Табиийки, улар VIP-ложада ўтиришларини хоҳлардим. «Ал-Садд»да эса бундай жой ЖЧ стадионларидагидан камроқ. Нима дердим, вазиятдан чиқиш йўлларини излаймиз.
***
Озгина вақт сафрфлаб, Элит ОЧЛ «Шарқ» минтақаси 1та турида муайян мамлакат клубларида 3та уй ўйини бор-йўқлигини кўриб чиқдим. Маълум бўлдики, Япония ва Хитойнинг 3тадан клуби ҳам ўз майдонида ўйнайдиган 2тадан тур бор (табиийки, барча клублар сафарга чиқадиган турлар сони ҳам 2та). Демак, Японияда 1-2 октябрь ва 5-6 ноябрь, Хитойда эса 17-18 сентябрь ва 22-23 октябрь кунлари 3тадан ўйин бўлади. Яхшики, «Йокогама-Ф. Маринос» ва «Кавасаки Фронтале» бир кунда ўйнамайди, бинобарин, икки клубнинг стадионлари ўртасида атиги 15 километр масофа бор (тўғри линияда 9 километр). «Шанхай Шанхуа» ва «Шанхай Порт» ҳам 1 кун фарқи билан 2 марта майдонга тушади. Бу жамоалар стадионлари орасидаги масофа бироз кўпроқ - йўллар бўйлаб 22 километр (тўғри линияда 17,5 километр). Умуман, ҳар икки ОЧЛ тақвими компьютер дастури асосида тузилган. Шубҳа йўқ, муайян турда битта мамлакатда 2тадан ортиқ ўйин бўлмаслигини таъминлашга эътибор қаратилган. Бироқ кўриниб турибдики, сунъий интеллект ҳам буни таъминлолмади. Шу маънода Европа ЧЛ тақвими қандай бўлишини кўриш қизиқ. Ахир у ерда 5та мамлакат 4тадан жамоа билан иштирок этади. Айтганча, УЕФА ҳатто эски формат тақвимини ҳам компьютер дастури орқали тузарди.
Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»
МИЛЛИЙ ЖАМОАЛАР ФУТБОЛИДАГИ ЭНГ УЗУН ҒАЛАБАСИЗ СЕРИЯЛАР
Ўзбекистонда ҳар йилги футбол мавсуми охирида битта мавзу мухлис-у, мутахассислар томонидан ўртага кўндаланг ташланади.
Европа чемпионининг бебаҳо фикрлари
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789