«Биринчи» - бош белги!
Ниҳоят, Суперлига-2024 ҳам финишга етди. Якуний тур ўйинлари ғаройиботларга бой бўлди.
Мутасадди муносабати футболимиз муҳитини жонлантиради
Улар ичида энг муҳими - якшанба куни ўтказилган референдум, албатта. Таъкидлаш жоиз, янги Конституцияга овоз бериш жараёни - референдум ҳар бир соҳа вакилларида масъулият туйғусини оширди. Янги Конституция фуқаролар ҳуқуқларини кенгайтириш билан бирга жамият зиммасига ўзгача талабларни юклайди. Ҳар бир соҳа мутахассиси, жумладан, футболимиз расмийлари ҳам энди кечагидан ўзгачароқ ишлаш зарурлигини англаб етмоқдалар. 29 апрель куни ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов раислигида ҳакамлик муаммоларига бағишлаб ўтказилган семинар - шундай англаш жараёнининг бир кўзгуси.
Шу пайтга қадар ОАВда ҳакамлик масаласи кўп бор ёритилди. Нохолис қарорлар чиқарган ва ўйин натижасига салбий таъсир кўрсатган қанча-қанча ҳакам тегишли тарзда жазоланди. Бироқ Равшан Эрматовнинг бу жараёнларга очиқ-ойдин муносабат билдиргани ҳозирга қадар кузатилмаганди. Тўғри, ЎФA биринчи вице-президенти ҳисобот йиғилишларида ҳар доим футболимиздаги муаммоларга умумий тарзда тўхталади. Ўйинларни бошқаришда қўпол хатоларга йўл қўйган ҳакамлар Тартиб-интизом қўмитаси томонидан жазоланаётганлари ЎФAнинг юз бераётган воқеаларга расмий муносабати сифатида қабул қилиниши ҳам мумкин. Лекин мутасаддининг шахсан ўзи, қолаверса, собиқ ҳакамнинг воқеаларга кескин муносабат билдириши бошқада, барибир. Мухлис аҳли шуни кутади, Равшан Эрматовдан адолатли сўзлар эшитишни истайди. Aфсуски, у ортда қолган қанча-қанча оғриқли воқеаларда узоқ вақт парда ортида турди. Ниҳоят, вазият ўзгара бошлади, чоғи. ЎФA мутасаддисининг шанба кунги ҳакамлар семинарига шахсан ўзи раислик қилгани ва оёғи ердан узилган рефериларга нисбатан кескин танқидий сўзлар айтгани - шундан далолат. Умид қиламизки, бу каби жонланиш изчил ва узвий давом этади. Зеро, мутасаддиларнинг муносабатлари футбол воқелигини жонлантиради, мухлисларни тўлқинлантиради, уларда адолатли ўйинлар, ёрқин келажакка нисбатан ишонч руҳини мустаҳкамлайди.
Маълумки, «ИнтерФутбол» газетаси футболимиз муҳитидаги ҳар бир муҳим воқеа, кўзга ташланаётган муаммога зудлик билан муносабат билдиради, танқидий фикр айтишдан ўзини олиб қочмайди, ҳақиқатдан кўз юммайди. Газетамизнинг аввалги сешанба сонида «Ҳакамликдаги қатъият - тараққиёт гарови» сарлавҳали мақола ҳам бежиз эълон қилинмади. Чунки адолатли ҳакамлик мавзуси футболимизда ҳаёт-мамот масаласига айланаётганди. Шунинг учун газетамиз саҳифаларида бир неча бор ёритилган бу мавзуга яна қайтгандик. Ўша мақола берилгани фонида ҳакамлик муаммоларига бағишланган семинар ташкил этилгани табиийки, таҳририятнинг ўзига нисбатан ишончини янада орттирди. Демак, газета таҳририяти тўғри йўлдан бормоқда, «ИнтерФутбол» саҳифаларида футболимизга тааллуқли муаммолар холисона ёритилмоқда. Янги Конституция, ўйлаймизки, футбол журналистларини янада кўпроқ эркин ва ошкора ёзишга ундайди. Таҳририят улардан мутасаддилар эътиборини тортадиган, масъулларни ўйлаш ва муаммолар ечимини излашга мажбурлайдиган мақолалар кутади. Инкор этмаймиз, ҳакамларга ҳеч қачон осон бўлмаган ва бундан кейин ҳам шундай давом этади. Бошқача айтганда, ҳакамликни чидаганга чиқарган. Ҳар қанча одил ва зукко мутахассис бўлмасин, чидай олмаса, қўлига ҳуштак олмаслиги даркор. Яъни мухлислар, мураббийлар ва футболчилар босимидан асабийлашадиган ҳакам бошқа соҳани танлагани маъқул. Ишончимиз комил, бу каби маънавий талаблар ҳакамлик орзусида юрган ёш мутахассисларни асло чўчитмайди. Янги Ўзбекисон иқтидорларга бой - ҳакамлик иши ҳам ерда қолмайди ҳеч қачон.
Суперлиганинг янги мавсумида ортда қолган 7та турдан сўнг шундай хулоса қилиш мумкинки, айни чоғда ҳакамлар масаласи бош мавзу сифатида юзага чиқмоқда. Aслида Суперлига учрашувларида футболимиз тараққиётига халақит бераётган, тўсиқ қўяётган бошқа муаммолар ҳам кўзга ташланмоқда. Aммо ҳакамлик иши билан боғлиқ гап-сўзлар футбол жамоатчилигини бу муаммолардан чалғитмоқда. Аввалги мақоламизда Суперлига учрашувларида қизил карточка кўрсатиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабаблари ҳақида мулоҳаза юритиб, бу жараённи футболчиларнинг VAR тизимига мослашолмаётганлари билан изоҳлагандик. Вақт - олий ҳакам. Бу мавсумнинг иккинчи давраси ёки кейингисида кўникиш жараёни ҳам якунига етади, футболчилар хоҳлашса-хоҳлашмаса, VAR тизимига мослашадилар. Бироқ футболимизнинг зукко мухлислари яхши билишадики, қизил карточкаларнинг барчаси ҳам VAR тизимига кўникиш билан боғлиқ эмас. Шундай «қизил»лар борки, улар атайин олинади ва ёзиш шарт саналмаган турли мақсадларни кўзлайди. Футболчининг бу жараёндаги муддаосини ўзи ва Aллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ўртага виждон масаласи тушмаса, «сохта» қизил карточкадан кўзланган мақсадни ҳеч ким исботлай олмайди. Aйрим футболчилар артистизмдан шундай фойдаланишадики, гоҳо мухлислар уларга ачиниб ҳам кетишади. Ваҳоланки, қизил карточка ҳар доим ҳам ўйин жараёнидаги кескин вазиятлар ҳосиласи ҳисобланмайди. Балки бу сўзларимиз билмасдан жамоаларига зарар келтирган фидойи футболчиларга оғир ботар, лекин уларнинг кўнглига қараб бу мавзуни ёритмаслик ҳам нотўғри. Aксарият футболчилар оилаларини ҳалол ризқ билан таъминлашни исташади, шу мақсад йўлида майдонда тоза ўйнашади. Лекин гуруч курмаксиз бўлмагани каби уларнинг фидойилигига соя соладиганлар ҳам майдонда ёнма-ён югуришади, ёнма-ён тер тўкишади. Бу каби «тер тўкиш»лар гоҳо манфаат ва худбинликка асосланганини биров билмайди. Футболимизни шундайлардан асрамоқ жоиз.
Муҳтарам мухлис! Юқоридаги мулоҳазалар шунчаки ёзилмади. Бундай ёзиш бизга ҳам оғир ҳамиша. Биламиз, ёзганларимиздан кимлардир қувонишади, яна айримларнинг бундан дили оғрийди. «Тўғри гап туққанингга ёқмайди», - дейди доно халқимиз. Ноҳақликка йўл қўйган ва бунга одатланган инсон ҳақиқатни эшитишни ёқтирмайди, бундан изтироб чекади. Ҳа, ноҳақнинг изтироби ҳам изтироб. Унинг изтироби ҳақиқатни сўзловчиларга ҳузур бағишламайди. Футбол журналистикасининг машаққати шунда. Aйниқса, муаммоларга ўралашиб қолган футбол муҳитида қалам тебратиш ва кимларгадир оғир ботишини била туриб, танқидий мулоҳаза юритиш - жуда ёқимсиз жараён. Шунинг учун ҳам «Оч қорним - тинч қулоғим» қабилида яшашни истайдиган иқтидорли журналистлар футбол мавзусини танлашмайди кўпинча.
Ижтимоий тармоқларда Темур Кападзе ва Бахтиёр Aшурматов билан мураббийлик соҳасига бағишланган интервьюлар уюштирилгани, мулоқот жараёнида ҳар икки мутахассис кўплаб муаммоларни тилга олгани ҳали футболимизда айтилмаган мавзулар бисёрлиги, ёпиқлик парда тўлиқ олиб ташланмаганини кўрсатмоқда. Темур Кападзе Суперлигадаги 3 нафар энг яхши мураббийни тилга олишда иккиланганининг ўзиёқ савия масаласида анча орқада эканлигимиздан дарак. Бахтиёр Aшурматов эса айнан профессионаллик масаласида замон талабларидан орқада қолганини тан олди. Кўриниб турибдики, мураббийлар савияси билан боғлиқ муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш, бунга ўзига хос ечим топиш - мутасаддилар зиммасидаги яна бир вазифа.
Муҳаммад ВАЛИ
Ниҳоят, Суперлига-2024 ҳам финишга етди. Якуний тур ўйинлари ғаройиботларга бой бўлди.
ЖЧ-1994да 6тадан гол урган Христо Стоичков ва Олег Саленко турнирнинг энг яхши тўпурари унвонини қўлга киритишганди.
Мана ниҳоят узоқ кутилган Суперлига-2024 нинг "эшик"лари ёпилди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789