“МЮ” Мартинесни сотиб юбормоқчи

“МЮ” Мартинесни сотиб юбормоқчи

Жорий мавсумда ҳимоя чизиғида муаммоларга дуч келаётган “Реал” ёзги трансферлар вақтида бу позицияни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади.

TBR Football нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” асосий трансер нишони сифатида “Манчестер Юнайтед” ҳимоя чизиғи етакчиси Алисандро Мартинесни танлади.

Манчестерликлар Рубен Аморим келганидан кейин таркибни жиддий тарзда ўзгартирмоқчи. Португалиялик мутахассис ўзига керакли футболчилар рўйхатини берди. Унда аргентиналик ҳимоячи йўқ. Қолган ўйинчилар сотиб юборилади.

Алисандро Мартинес ҳозирга қадар манчестерликлар сафида 78 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, биттадан гол ва ассист қайд этган. Transfermarkt портали 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга футболчи 50 миллион еврога баҳоламоқда