«МЮ»га ёшроқ ҳужумчи керак

«МЮ»га ёшроқ ҳужумчи керак

«Манчестер Юнайтед» ҳамон ҳужумчи изламоқда.

Sky Sports хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» Харри Кейн уриладиган голларнинг кўплигини кафолатлайди, деб ҳисоблайди. 29 ёшли ҳужумчининг «Тоттенхэм» билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган, уни узайтириш бўйича музокаралар ҳали бошланмаган. Хабар қилинишича, агар «шпорлар» ўз тарихидаги энг яхши тўпурарни қўйиб юборишга қарор қилсалар, у ҳолда фақат хориж жамоасига қўйиб юборади. «Юнайтед» «Тоттенхэм» президенти Дениел Леви билан оғир музокараларга қўшилишни истамаслигидан ташқари, клуб келаси беш йил ичида янги жамоа қуришни ҳам ўйлайди. Шу боис, «Манчестер Юнайтед» ёш футболчиларга қизиқиш билдирмоқда: Виктор Осимхен («Наполи», 24 ёш), Гонсалу Рамуш («Бенфика», 21 ёш), Муҳаммад Қудус («Аякс», 22 ёш) ва Бенжамин Шешко («Зальцбург», 19 ёш).

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.