АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ProSports Management агентлигининг Осиё лойиҳалари раҳбари Қаҳҳор Мўминов «СЭ»га катта интервью берди.
Биз эса суҳбатнинг ўзимиз учун қизиғи - Элдор Шомуродов ҳақидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.
— Россия клублари Осиё бозорига кўпроқ эътибор қаратишлари керакми?
- Албатта. Биз диққатни қайта тиклашимиз керак.
— Ўзбекистонда иккинчи Шомуродов борми?
- Иккинчиси ҳам, учинчиси ҳам бор...
- Кимлар?
- «Нижний Новгород»да ўйнаётган йигитимиз бор - Йўлдошев (Иброҳимхалил). Иқтидорли ва истиқболли. Унга бошида мослашиб олиши учун тахминан олти ой керак бўлди ва кейин ажойиб ўйнади. Ҳозир унга РПЛ клубларидан иккита реал таклиф бор, Осиёдан ҳам жиддий қизиқишлар бор. Унинг тенгдоши Эркинов (Ҳожимат) «Торпедо»да ўйнайди. У яқинда терма жамоа асосий таркибида Камерун дарвозасига гол урди. Йигитлар ҳамон ўсишда давом этишмоқда. Ўзбекистонда совет мураббийлик мактаби тамойиллари сақланиб қолган, давлат инфратузилмага жиддий сармоя киритмоқда. Вилоят марказлари у ёқда турсин, ҳар бир туман марказида ўтган 20 йил ичида бутунлай янги стадионлар қурилди. Миллионлар ўйинига болалар оқими жуда катта - биргина «Бунёдкор» академиясида, айтайлик, 2000 нафар бола таҳсил олади. Ва бу ўз мевасини бермоқда.
- Келинг, Шомуродов ҳақида гаплашайлик. «Рома» уни ёзда қўйиб юбормади, лекин ҳамон захирада. Нима бўляпти ўзи?
- Элдорга «Торино» ва «Болонья»дан жиддий қизиқиш бор эди. Уни Туркиянинг барча етакчи клублари, шунингдек, саудияликлар ҳам ўз сафларида кўришни жуда исташганди. Аммо «Рома» уни сақлаб қолишга қарор қилди. Табиийки, биз Жозе Моуриньо ва бош директор билан суҳбатлашдик. Мураббий матбуотни ўқимасликни маслаҳат берди.
- Нега?
- У Шомуродовни ҳеч ким клубдан ҳайдамаётгани ёки қўйиб юбормаётганини тушунишимизни таъкидлади. Агарда, Осиё ёки бошқа жойдан қандайдир ақл бовар қилмас таклиф тушсагина ўйлаб кўришар экан.
— Нима учун Шомуродовни «А» сериянинг бирор жамоасига ижарага бермаслик керак?
- Моуриньо Элдорга шундай дебди: «Эшит, «Болонья»даги 10-15талаб ўйиндан кўра, «Рома»даги 5та ўйин яхшироқ». Берлускони раҳбарлигидаги «Монца» варианти ҳам бор эди. «Монца» Де Зерби билан музокара олиб борди ва у биринчи галда «Шома»ни сотиб олишни талаб қилди. Иш самарасиз чиқди. Моуриньо, «Рома» ва Италиядаги ҳамкорларимиз билан маслаҳатлашувлар натижасида биз Римда қоламиз деган хулосага келдик. Кўряпсизми, «Рома» футболкаси, худди «топ» префикси бўлган бошқа клублар сингари, ҳар бир футболчининг фаолиятидаги жуда муҳим воқеа: бу бренд, бу компания. У кучли бешлик чемпионатларидан бирининг топ-клубида ўйнайди. Буни қадрлаш керак. Шу билан бирга, Моуриньо Элдорда имконият бўлишини мунтазам такрорлаяпти.
- «Аталанта» билан ўйинда Шомуродов имкониятни олди, аммо қулай вазиятни голга айлантира олмади, жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади...
- Ҳа. Агар ўша эпизодда гол бўлганида, у қаҳрамонга айланарди. Тўғри, рулда Моуриньо борлигини эътиборга олсак бу умуман ҳеч нарсани англатмайди. Улкан рақобат - бу топ клубларда бўлганингизда курашишингиз керак бўлган нарсадир. Ва биз шу билан яшаяпмиз - биз ҳам телевизор қаршисида ўтириб, Шомуродов гол урмаса, ташвишланамиз. Аммо компаниямизда қоида бор: агар бир нарсага қарор қабул қилган бўлсак, унда фақат шу йўналишда ҳаракат қиламиз. Биз «Рома»ни ҳурмат қилишимиз керак. Айрим ҳамкасбларимиз эса доим салбий жиҳатларини излайдилар: айбдор мураббий, клуб...
- Сиз бундай эмасмисиз?
- «Рома» ҳужумчи учун «Женоа»га катта пул тўлаганини яхши биламиз. Римликлар рўйхатида ҳар доим кўп сонли ўйинчилар бўлган, лекин улар Элдорни танлашди. Бунинг қиймати баланд. Клуб ҳеч қачон унинг кўксидан итармаган, балки: «Сен бизга кераксан. Қани, бўл - кураш!», деган.
- Моуриньо мулоқотда қандай?
- Жаноб билан раҳбаримиз Герман Ткаченко доимий алоқада бўлади. Менимча, у бу ҳақда кўпроқ айтиб бериши мумкин. Жозе ЖЧ-2018да RT жамоаси таркибида ишлаганида бир неча бор учрашганмиз. Моуриньо билан мулоқот қилиш осон эмас. Ўз қадрини билади.
- Шомуродовнинг ўзи, масалан, Абрахам билан рақобат қилишга тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилдими?
- Тил билан боғлиқ шикоятидан кейин Моуриньонинг Шомуродовга даъвоси айнан шундай эди: у ўзини бўридек, қассобдек, йирқичдек ҳис қилиши керак! Туғма юмшоқлик, ақл-заковат, ҳаё қаерлардадир ҳақиқатан ҳам Элдорга тўсқинлик қилади. Буни унинг ўзи ҳал қилиши керак. Осиёлик футболчиларнинг афзалликлари жуда кўп. Интизом, юксак техника, оддийлик. Лотин америкаликлар клубга ўтишдан олдин ҳар бир тийинга савдолаша олса, ўзбеклар бутунлай бошқача. Улар ҳар доим бирор жойдан бошлаш кераклигини тушунишади. Аммо майдонда «оқсоқоллар»га ҳаддан ташқари ҳурмат кўрсатиш бу ҳолатда камчиликдир.
— Шомуродовнинг ривожланиш стратегияси қандай?
- Албатта, биз фақат «Рома» либоси эгаси мақоми билан кифояланиш ниятида эмасмиз. Қишда ҳали кўриб чиқамиз. Агар қандайдир силжиш бўлмаса, қарор қабул қиламиз, албатта. У 27 ёшда ва ҳали Европада ўйнашни хоҳлайди. Кейин эса, унинг ўзи яширмаяпти, қайсидир Осиё лигасида ўйнаш истаги ҳам бор.
М.ПЎЛАТОВ таржимаси
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789