СУПЕРЛИГА, 6-ТУР: «Кураж» «Сўғдиёна» томон...
Элит лига танаффусга қайтди ва дарҳол кутилмаган натижа тақдим этди.
Бразилия футболи бош юлдузи Неймар шахсий уй қурилишида қоидалардан четга чиққани ва бу билан табиатга зарар етказгани учун катта миқдорда жаримага тортилди.
Гап 16 миллион реал (3,3 млн. доллар) ҳақида кетмоқда. Таъкидланишича, Бразилияда ҳали ҳеч ким бу даражада катта жарима тўламаган экан.
Кейинги фаолияти масаласида ҳали якуний тўхтамга келмаган «ПСЖ» ҳужумчиси экология муҳофазасига доир чамаси 10та қонунни бузганликда айбланди. Аниқроғи, Бразилия миллий жамоаси юлдузи Рио-де-Жанейро теварагида жойлашган Мангаратиба шаҳрида қад кўтарган кошонаси ҳудудида сунъий кўл барпо этишда соҳил табиатини асрашга қаратилган бир қатор қонунлардан четга чиққан. Sky News хабарига қараганда, 31 ёшли ҳужумчига нисбатан жиддий молиявий чора кўриш ташаббуси Бразилия ҳукуматидан чиққан. Муҳокамалар якунида кўпчилик 16 миллион реал (3,3 млн. доллар ёхуд 2,6 миллион фунт стерлинг) миқдорида жарима белгилашни ёқлаган.
Ҳозирча Неймарнинг ўзи бунга қандайдир изоҳ бергани йўқ. Футболчининг адвокатлари ҳам сукут сақлашмоқда. Мангаратиба мэрияси баёнотида қайд этилишича эса, футболчи ҳашаматли кошонасида кўл барпо этишда экология қонунларига мутлақо бефарқ қараган. Айбловлар эса чиндан ҳам, анча жиддий: дарё ўзанини буриш, тошларни силжитиш, пляж қурилиши учун рухсат этилмаган жойдан қум олиш, ноқонуний ер қазиш, мавжуд ўсимликларни йўқ қилиш ва ҳоказо... Шу тариқа қурилиш ишлари тўхтатиб қўйилди. Қўшимча қилинишича, Неймар кўл лойиҳасига чамаси 120 минг реал (25 минг доллар) сарфлашга улгурганди.
Элит лига танаффусга қайтди ва дарҳол кутилмаган натижа тақдим этди.
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган Туркманистоннинг «Арқадағ» клуби ўз тарихидаги 37та ўйинда ҳам ғалаба қозониб, Гиннесс рекордлар китобида қайд этилган натижани яхшилади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789