АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ж.Кореяда Юрген Клинсманн бошқарган мамлакат миллий жамоасининг Қатар-2023- (Осиё кубоги)да нега омадсиз қатнашгани юзасидан ўзига хос «разбор»лар ҳали-вери тугамайди, шекилли
Корейслар турнир ярим финалида Иордания термасига ютқазишганидан кўп ўтмай, жамоада соғлом муҳит бузилгани, жумладан, «ПСЖ» вакили Ли Кан Ин чин етакчи ва сардор Сон Хюн Минга қўл кўтаргани овоза бўлганди. Энди эса Ж.Корея терма жамоасининг тартибсевар футболчилари ва ходимлари Осиё кубоги пайти қиморбозликка берилишгани ошкор қилинди. Наҳотки, германиялик мутахассис жамоани шу қадар бўш қўйиб юборган бўлса...
YNA манбасида келтирилишича, Осиё кубоги давом этаётган пайт Жанубий Корея миллий жамоаси лагерида чиндам ҳам, қиморбозлик авж олган. Яъни бир қатор футболчилар ва ходимлар қарта ўйинида бир-бирларидан турли миқдорда пул ютиб олишган. Жанубий Корея футбол ассоциацияси томонидан олиб борилган текширув натижасида аниқланишича, футболчилар ва ходимлар меҳмонхона залида ҳар бир қарта ўйини учун 1000-5000 вона (1-4 доллар) тикишган.
Ассоциация расмий вакилининг қўшимча қилишича, ҳар бир ўйинда энг кўп ютқазган футболчилар чамаси 40-50 минг вона (30-38 доллар) йўқотишган. Тўғри, ассоциация сумма пастлигидан келиб чиқиб, бундай ўйинларни «тоза қимор» ўрнида қабул қилмади. Шунга қарамай, қарта ўйинида қатнашган терма жамоа ходими ишдан бўшатилди. Қайд этилишича, бундай «эрмак қимор»да асосан 28 ёшдан кичик футболчилар иштирок этишган.
Ж.Корея футбол ассоциацияси Осиё кубоги вақтида терма жамоа либосларини сотган ходим иши юзасидан ҳам тергов ўтказмоқда. Маълум бўлишича, турнир давомида терма жамоанинг биринчи рақамли, яъни асосий формаси ноқонуний тарзда сотилган. Оқибатда корейслар футболка етишмаслиги туфайли Иордания термасига қарши кечган ярим финал баҳсида захира либосларида майдонга тушишган. Ваҳоланки, Ж.Корея термаси ўша баҳсда норасмий мезбон сифатида асосий формадан фойдаланиш ҳуқуқига эга эди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789