«Бавария» таклифни оширди

«Бавария» таклифни оширди

«Бавария» клуби ҳужумчи Харри Кейнни сотиб олишга жиддийроқ киришмоқда.

Bild нашри хабарига кўра, «Бавария» Кейн учун 100 млн. евро ва бонуслар таклиф қилди. Аввалроқ, немислар Лондон клубига 20 млн евро камроқ таклиф қилишганди. Бу таклиф эса «Тоттенхэм» томонидан рад этилганди. Хабар берилишича, Харри Кейннинг ўзи «Бавария»га ўтишга рози. Томонлар шахсий шартнома шартларини келишиб олишган: Кейн учун 20 миллиондан кўпроқ маош таклиф этилган. Аввалроқ, Кейн «шпорлар» билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартномасини узайтирмаслигини маълум қилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.