АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Хабарингиз бор, 25 август куни Истанбулда Европа Чемпионлар лигасининг 2022|2023 йилги мавсуми гуруҳ босқичига қура ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда 32та жамоа иштирок этди: 26таси тўғридан-тўғри йўлланма соҳиблари, 6таси эса «плей-офф» босқичи орқали етиб келишди. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи тақвими ЖЧ-2022 муносабати билан 8 ҳафтага қисқартирилган. Гуруҳ босқичи 6 сентябрдан 2 ноябрга қадар давом этади. Финал учрашуви Истанбулдаги «Отатурк» стадионида бўлиб ўтади. Қуйида эса ҳар бир гуруҳдан кейинги босқичга чиқишга кимнинг имконияти қандайлиги ҳақидаги қисқача мулоҳаза билан танишишингиз мумкин.
«А» ГУРУҲИ: «АЯКС», «ЛИВЕРПУЛЬ», «НАПОЛИ», «РЕЙНЖЕРС»
Жуда қизиқарли гуруҳ. «Аякс» ва «Наполи» - ҳужумкор ўйнашга мойил жамоалар. «Ливерпуль» ҳақида-ку гапиришга ҳожат йўқ. Тўртликдаги «Рейнжерс» яққол аутсайдерга ўхшамоқда. Бироқ, улардан ҳам интрига кутиш мумкин. Юрген Клопп шогирдлари гуруҳдан чиқмаслиги даргумон, шу боис «плей-офф»га 2-йўлланма учун кураш ниҳоятда қизғин кечади. Умуман олганда, ўйинларни томоша қилиш учун ҳам, интрига учун ҳам жуда яхши гуруҳ.
«В» ГУРУҲИ: «ПОРТУ», «АТЛЕТИКО», «БАЙЕР», «БРЮГГЕ»
Ушбу квартетда яққол фаворитни ажратиб кўрсатиш мушкул. «Порту» ўтган мавсумда Португалия чемпионатида «конкида учиб ўтди», лекин ЕЧЛда гуруҳдан чиқолмади. «Аждарлар» «Атлетико» билан рақобатлашганди. Диего Симеоне шогирдлари 7 очко жамғариб, «Ливерпул»дан кейин «плей-офф»га йўл олди, «Порту» эса 5 очко билан 3-ўринда қолганди. Келинг, янги мавсумда бу қарама-қаршилик қандай ривожланишини кўрамиз. Жорий ТОда таркибини бироз кучайтирган «Байер» «Порту» ва «Атлетико» билан рақобатлашишга ҳаракат қилади. «Брюгге»ни ҳам четга чиқармасилик керак, чунки таркибда бир нечта кучли ва қиммат футболчилари бор.
«C» ГУРУҲИ: «БАВАРИЯ», «БАРСЕЛОНА»,
«ИНТЕР», «ВИКТОРИЯ»
Шубҳасиз, «ўлим» гуруҳи! «Бавария» ақл бовар қилмайдиган даражада кучли футбол намойиш этмоқда, асосан ёшлардан иборат «Барселона» эса ҳали йўлда. Левандовскинигш «Бавария»га қарши ўйинларда кўриш анча қизиқ. «Интер» ЕЧЛ-2010 финалида айнан «Бавария»ни мағлуб этиб ғолиб чиққан. Аммо умуман олганда, қарама-қаршиликда тўлиқ тенглик. «Барселона» учун эса «Интер» анча қулай рақиб. Каталонияликлар ЕЧЛда Милан клубини 10та учрашувдан 6тасида мағлуб этишган, 3 марта дуранг ўйнаган ва фақат битта мағлубият аламини тотиб кўрган. Чехиянинг «Виктория»си қанчалик бахтли экан-а! Ҳар қандай ўйин Пльзен учун байрам бўлиши аниқ.
«D» ГУРУҲИ: «АЙНТРАХТ», «ТОТТЕНХЭМ», «СПОРТИНГ», «МАРСЕЛЬ»
Жуда тенг гуруҳ. Иштирокчиларнинг ҳар бири нафақат «плей-офф»га чиқишга, балки квартетда ғалаба қозонишга ҳам ишониши мумкин. «Айнтрахт» ўтган мавсумда Европа лигасида ғолиб чиқди ва бу билан тўхтаб қолмайди. «Тоттенхэм» Антонио Конте бошчилигида ўз тараққиётида навбатдаги қадамни ташламоқчи. Лиссабоннинг «Спортинг» клуби - ҳужумкор футбол намойиш этадиган жамоа. «Марсель» эса ЕЧЛга қайтишни анчадан бери кутаётганди.
«Е» ГУРУҲИ: «МИЛАН», «ЧЕЛСИ», «РБ ЗАЛЬЦБУРГ», «ДИНАМО» З.
Бу ердаги икки фаворит аниқ - «Милан» ва «Челси» узоқ вақтдан бери юқори савияда ўйнашяпти. Бу икки буюк клуб ўртасидаги рақобатни кузатиш қизиқарли бўлади. «РБ Зальцбург» - фаворитлар билан курашда очколарга ёпишиб олишни кутадиган амбицияли жамоа. Загребнинг «Динамо»си ҳам анойи эмас, гарчи қоғозда Хорватия клуби квартетдаги энг кучсизидек кўринса ҳам.
«F» ГУРУҲИ: «РЕАЛ», «РБ ЛЕЙПЦИГ», «ШАХТЁР» Д., «СЕЛТИК»
Амалдаги кубок соҳиби - «Реал Мадрид» гуруҳнинг сўзсиз фаворити. Афтидан, Карло Анчелотти жамоаси «плей-офф»га чиқиш учун кўп меҳнат қилиши шарт эмас. «РБ Лейпциг», «Шахтёр» ва «Селтик» «қироллик клуби» билан рақобатлаша оладиган жамоаларга ўхшамаяпти. Лекин 2-ўрин учун кураш ўжарликни ваъда қилмоқда. Тедеско жамоасини «Челси»дан қайтган Тимо Вернер кучайтирди. Лекин «Шахтёр» кўплаб етакчиларини йўқотди, аммо барибир Игор Йовичевич жамоаси маълум бир кучга эга. «Селтик» ва «Шахтёр» ҳамон классда «Лейпциг»дан пастроқ, аммо Тедеско жамоасини ҳозирча барқарор деб бўлмайди, шунинг учун бу гуруҳда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
«G» ГУРУҲИ: «МАНЧЕСТЕР СИТИ», «СЕВИЛЬЯ», «БОРУССИЯ» Д., «КОПЕНГАГЕН»
Қизиқарли гуруҳ. «Манчестер Сити» Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун навбатдаги уринишини бошлайди. Гвардиола Дортмунддан сотиб олинган Эрлинг Холандга жиддий пул тикди. Норвегиялик дарҳол ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйнайди, бу ҳам қизиқ. «Сити» гуруҳдан чиқиш йўлида муаммоларга дуч келиши даргумон, аммо барибир «Севилья» ва «Боруссия» билан ўйинлар ажойиб бўлиши керак. Дания чемпиони бўлган «Копенгаген» ҳам бу квартетда шунчаки томошабин бўлиш ниятида эмас.
«H» ГУРУҲИ: «ПСЖ», «ЮВЕНТУС», «БЕНФИКА», «МАККАБИ» Х.
Бу ерда иккита яққол фаворит бор. «ПСЖ» Лига 1нинг янги мавсумини янги бош мураббий Кристоф Галтье билан бошлади, аммо Париж клуби олдига ЕЧЛда ғолиб чиқиш вазифаси қўйилган, уларда кайфият кучли. Неймар, Месси ва Мбаппе ҳам мавсум бошида ажойиб формада. «Ювентус» ўтган мавсум йўлланма олишнинг ўзигаёқ анча қийналганди. Ҳозир Аллегри Влаховичга ишонмоқда, Погба ва Ди Мариялар ҳам бор. «Бенфика» ўтган мавсум миллий чемпионатида 3-ўринни эгаллади. Ҳозир эса Рожер Шмидтнинг гуруҳдан чиқиш учун «Юве» билан рақобатлаша оладиган жиддий жамоаси бор.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789