Стадионлар рўйхати эълон қилинди
ФИФА 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати АҚШдаги 12та стадионда ўтказилишини тасдиқлади.
Хабарингиз бор, бугун ОФК Элит Чемпионлар лигаси 2-тури старт олди.
Хусусан, амалдаги чемпионимиз «Пахтакор» Эронга сафар қилиб, «Персеполис» билан ғалабага тенг дуранг қайд этди.
Шаҳри Қодсда ўтган баҳснинг 1-дақиқасидаёқ форслар Алипурнинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада Драган Черан ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Айтганча, мазкур ўиинда мезбонлар сафида миллий термамиз етчакчиларидан бири Остон Ўрунов захирадан (70-дақиқада) майдонга тушди.
Шундай қилиб, «Шерлар» турнирдаги илк очкосини ишлади ва ҳозирча 12 жамоа орасида 10-ўринда бормоқда. Дасталбки турда мағлуб бўлган Эроннинг амалдаги чемпиони «Персеполис» ҳисобида ҳам 1 очко бор.
ОФК Элит Чемпионлар лигаси. 2-тур
«ПЕРСЕПОЛИС» - «ПАХТАКОР» 1:1 (1:0)
Бош ҳакам: Абдуллоҳ Жамоли (Кувайт)
Голлар: Алипур 1 – Драган Черан, 59.
«Персеполис»: 1.Қундуз, 11.Аҳмадзода (27.Меҳрий, 58), 9.Алипур (31.Жоао, 58), 19.Амирий (10.Ал-Касир, 69), 20.Ал-Амлуд, 30.Гвелесиани, 6.Каънони, 77.Ходабанделу (21.Содиғий, 46), 4.Муҳаммадий, 7.Рофеий (70.Остон Ўрунов, 69), 5.Риги.
«Пахтакор»: 12.Владимир Назаров, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 17.Достон Ҳамдамов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 73), 30.Отабек Жўрақўзиев (99.Улуғбек Ҳошимов, 73), 10.Драган Черан (40.Кими Мерк, 84).
ФИФА 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати АҚШдаги 12та стадионда ўтказилишини тасдиқлади.
Италия терма жамоаси ва «Ювентус» собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон таниқли телебошловчи Илария Д'Амико билан турмуш қурди.
Криштиану Роналду жаҳон футболида тўпурарлик рекордларини янгилашни давом эттиради.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789