Кейта «Галатасарой»га ўтиши мумкин

Кейта «Галатасарой»га ўтиши мумкин

«Галатасарой» «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Наби Кейтага қизиқиш билдирмоқда.

Англия клуби футболчини Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем трансферидан олдин сотишга тайёр. Бу ҳақда A Spor хабар бермоқда. Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар дастлабки босқичда: «Галатасарой» Кейтани ўз жамоасига ўтишга кўндириш ниятида. 27 ёшли Наби Кейта «Ливерпуль» томонидан 2018 йилнинг ёзида «РБ Лейпциг»дан 60 миллион евро эвазига сотиб олинганди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда ўнта ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмади. Томонлар ўртасидаги келишув жорий мавсум охирида якунига етади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.