ОЧЛ, 5-тур: «Насаф»да ҳам "камбэк" ва гуруҳ пешқадамига айланди

ОЧЛ, 5-тур: «Насаф»да ҳам "камбэк" ва гуруҳ пешқадамига айланди

Сизга яхши маълумки, бугун ОЧЛ 5-тури доирасида бир қатор ўйинлар ўтказилмоқда.

Хусусан, «В» гуруҳидаги икки учрашув ҳам якунланди. «Насаф» ўз майдонида Иорданиянинг «Ал-Файсали» клубини қабул қилиб, иродали ғалабага эришди – 3:1.

Айтганча, 84-дақиқада меҳмонлар пенальтидан фойдалана олишмади. Обиднинг зарбасини Неъматов қайтариб қолди.

Иккинчи ўйинда эса «Шаржа» ўз уйида «Ас-Садд»га мағлубиятга учради – 0:2. Алал оқибат, ушбу ғалаба ҳам қаршиликлар фойдасига ишлади. «Насаф» 10 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. «Шаржа» ҳисобида 8 очко мавжуд, «Ас-Садд»да 7, «Ал-Файсали»да 3 очко бор.

Энди, барча масала сўнгги турда ҳал бўлади. «Насаф» сўнгги 6-турда 4 декабр куни «Ас-Садд» меҳмони бўлади, «Ал-Файсали» эса «Шаржа»ни қабул қилади.
Бир сўз билан айтганда "Насаф"нинг "ўз масала"сини ўзи ҳал қилиши мумкин...


ОЧЛ. 5-тур. 27 ноябр (душанба)

«НАСАФ» – «АЛ-ФАЙСАЛИ» (Иордания) – 3:1 (0:1)

Бош ҳакам: Ким Ҳе Гон (Ж.Корея)

Голлар: Лима Круз 47, Зафармурод Абдураҳматов 50, Марко Станоевич 68 – Розиқ Муҳаммад Банихани 45+6.

VAR: Ким Жонг (Ж.Корея)

Фойдаланилмаган пеналти: Обида, 84 (дарвозабон)

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдураҳматов (21. Дониёр Нарзуллаев, 87), 9. Жавоҳир Сидиқов (99. Азизбек Амонов, 46), 17. Суҳроб Нуруллоев, 18. Баҳром Абдураҳимов (88. Марко Станоевич, 67), 19. Лима Круз (70. Жамбули Жигаури, 67), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 77. Ойбек Бозоров, 92. Умарбек Эшмуродов (34. Шерзод Насруллаев, 46)

«Ал-Файсали»: 1. Нуриддин Зайд, 5. Ҳусам Али Абдуаҳаб, 6. Обид Аҳмад Аш-Шамри, 11. Ориф Ҳаитхам (70. Аҳмад Абу Шарех, 81), 19. Анас Волид Бани-Яссин, 20. Розиқ Муҳаммад Банихани, 22. Холид Закария Эид, 23. Эҳсон Хаддод (7. Амин Фарид Ал-Шанайнех, 60), 30. Муҳаннад Хайр Алсулиман, 77. Муҳаммад Ал-клоуб, 91. Хотам Ар-Рушади (14. Низар Ар-Рашидон, 60).

 

"ШАРЖА" - "АЛ САДД"-0:2 (0:1)

Голлар: Плата 9, Бунеджа 60.