Моуриньонинг эътиборида Цимикас!

Моуриньонинг эътиборида Цимикас!

«Рома» клуби «Ливерпул»нинг чап қанот ҳимоячиси Константинос Цимикасга қизиқиш билдирмоқда.

Calciomercato хабарига кўра, 25 ёшли юнон футболчиси «Ливерпул»да тез-тез майдонга тушмайди, бироқ унинг қобилияти «Рома» расмийлари ва хусусан Жозе Моуриньони ҳайратда қолдирган. Рим клуби ёзда Цимикасни ўз сафига таклиф қилишни кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, футболчига «Наполи» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Константинос 2020 йилда «Олимпиакос»дан 13 миллион евро эвазига «Ливерпул»га ўтган эди. Ушбу мавсумда Греция терма жамоаси ҳимоячиси «қизиллар» сафида барча мусобақаларда 22 ўйинда майдонга тушиб, 6та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.