Олимпиячиларимиз Мисрга мағлуб бўлишди ва гуруҳда қолиб кетишди

Олимпиячиларимиз Мисрга мағлуб бўлишди ва гуруҳда қолиб кетишди

Хабарингиз бор, ҳозиргина Париждаги Олимпиаданинг 2-тури доирасида Ўзбекистон ҳамда Миср терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Учрашувда афсуски вакилларимиз деярли "автогол" туфайли 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.  Афсуски ушбу икки мағлубиятдан сўнг Ўзбекистонда гуруҳдан чиқиш имконияти йўқотилди.  Энди йигитларимиз 30 июль куни Доминикан Республикасига қарши баҳс олиб боришади. 

 

Париж-2024. Гуруҳ босқичи, 2-тур

ЎЗБЕКИСТОН - МИСР 0:1 (0:1)

Бош ҳакам: Кавана-Вауф Кемпбелл (Янги Зеландия)

Ассистентлар: Тревис Исаак (Янги Зеландия) ва Мутукера Бернард (Соломон ороллари)

Тўртинчи ҳакам: Ҳамилтон Одеттега (Ямайка)

Гол: Аҳмад Кука 11

Ўзбекистон: 1.Абдувоҳид Неъматов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 18.Абдурауф Бўриев ( 9.Ҳусайн Норчаев, 72), ,13.Зафармурод Абдирахматов, 17.Диёр Холматов (15.Умарали Раҳмоналиев, 65), 10.Жасур Жалолиддинов (19.Иброҳим Ибрагимов,  72), 11.Остон Ўрунов (8.Русланбек Жиянов, 46), 14.Элдор Шомуродов (20.Алишер Одилов, 83), 7.Аббосбек Файзуллаев, 

Захира: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 

Миср: 1.Ҳамза Алаа, 5.Ҳоссам Абдулмажид, 10.Иброҳим Адел (8. Зиад Камал, 90), 12.Аҳмед Кука, 4.Аҳмед Эйд, 13.Карим Ал Дебис, 17.Муҳаммад Эл Нени, 9.Осама Файсал (18. Билал Мазҳар, 87), 2.Умар Фаяд, 6.Муҳаммад Шеҳата (3. Аҳмед Атеф, 65), 14.Аҳмед Саид Зизо (11. Мостафа Саад, 65)

Захира: 16. Али Ал Габри,   15. Моҳамед Тарек, 7. Маҳмуд Сабер

Огоҳлантириш: Муҳаммад Шеҳата 13